Миллионлаб хитойликлар уйғурларнинг оилаларига кириб олди

Миллионлаб хитойликлар уйғурларнинг оилаларига кириб олди
74 views
25 November 2018 - 14:08

Хитой ҳукумати миллиондан ортиқ этник хитойликларни уйғурлар турмуш тарзида исломнинг ҳар қандай кўринишлари ҳақида хабар бериб туриш учун Шинжон автоном районида истиқомат қиладиган уйғур оилаларга жўнатди.

«Уйнинг уйғур хўжайини қўшниси билан араб тилидаги «ассалому алайкум» сўзларини айтиб сўрашдими? Буни дарҳол ёндафтарга ёзиб қўйиш керак», – изоҳ беради америкалик антрополог Даррен Байлер, иқтибос келтиради scoop.co.nz.

«Бу нима, уларнинг уйида Қуръон нусхаси бор эканми? Кимдир жума куни намоз ўқиди ёки рамазонда рўза тутдими? Сингилнинг кўйлаги, аканинг соқоли узунми? Нима учун уйда ҳеч ким қарта ўйнамаяпти ва кино кўрмаяпти?» – мусулмон уйғурларнинг уйидаги чақирилмаган меҳмонлар айнан шундай кузатувларни амалга ошириши керак.

Байлер бундай маълумотларни ўзининг тадқиқотчилик ҳисоботида келтирган, кейинроқ эса Хитой компартияси бу хабарни ўзи тасдиқлади, гарчи «маданиятли» шакл билан ифода этган бўлсада.

«Шинжон-Уйғур автоном минтақасида Шинжондаги турли этник гуруҳларнинг ўзаро алоқа ва мулоқот қилишига хизмат қилиш учун этник камчиликлардан иборат фуқаролар ва амалдорлар ўртасида «жуфтлашиш» ва бир-бирига кўмаклашиш тизими жорий қилинмоқда», – дейилади расмий шарҳда.

Хавфсизлик структураларидан бўлган ахборот етказувчилар уйғурлар оилаларига «қариндош» мақомида киритилмоқда ва энди мусулмонлар концлагерга сургун қилинишдан қўрққан ҳолда бунга чидашларига тўғри келмоқда.

Манба: islamonline.uz