Не иш келар бошимизга

Не иш келар бошимизга
70 views
01 December 2018 - 6:00

 

МАХДУМҚУЛИ

     

   НЕ ИШ КЕЛАР БОШИМИЗГА

Эй, ёронлар, билиб бўлмас,
Не иш келар бошимиза,
Кўринг бу қаҳбо фалакни,
Оғу қўшар ошимиза.

Ажал келар, оғзин очар,
Жоннинг нозик белин қучар,
Кулиб келган, йиғлаб, қочар,
Раҳм этмас кўз ёшимиза.

Шукури йўқ бахт, иқбола,
Қоришар юз минг хаёла,
Эътибор йўқ давлат, мола,
Дунё ўхшар тушимиза.

Фалак бизга эгри боқиб,
Қўл узатиб, авраб, оқиб,
Нафсимизга дона сочиб,
Тўр ташлабди, сиртимиза.

Маҳдумқули, борсанг, бундан,
Хайиру шаър сўрар сендан,
Ширин жон айрилса тандан,
Қум кўчади, лошимиза.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди