Қайрилиб қарама

Қайрилиб қарама
20 views
28 November 2018 - 6:00

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

ҚАЙРИЛИБ ҚАРАМА

Қайрилиб қарама. Қайрилиб қараб,
Унга қўл силкмагин. Силккандан кейин
Турмагин сукутда сен талмовсираб,
Қайтмагил, қайтмаслик бўлса ҳам қийин.

Қайтдингми изингга, қайтдингми, энди
Айтмагил лоақал сўнгги сўзингни!
Бари бир айтдингми, айтдингми, энди
Тиз чўккил, бағишла унга ўзингни!

1981

(245)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (149-саҳифа.)

(давоми бор)