Аросатда

Аросатда
64 views
29 November 2018 - 6:00

 

 

АРОСАТДА

Ёлғон ва Ростликнинг ўртасида Чох..,
Тишнинг ковагида изиллар, юрак.
Аросат юртининг султонимиз, боқ,
Бизни тополмасдан ой-йиллар ҳалак.

Тўқнашса иккита қирғоқнинг тўши,
Туғини кўтарса, қозониб қора.
Ўртада учади Ҳақиқат боши,
Адолатнинг шундан жигари пора.

Чинқирар, кимлардир жон аччиғида,
Кимлардир, тортади ичида уввос.
Измимиз, юз йиллар йўқлик ҳукмида,
Асрлар ўтмоқда, урмаймиз талвос…

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com