Хулосасиз ўлим

Хулосасиз ўлим
47 views
03 December 2018 - 6:00

 

 

      ХУЛОСАСИЗ ЎЛИМ

Деворга урилиб, боши ёрилди,
Қонга бўкди, ёрилмади Хулоса.
Ор-номусдан, хотинидан айрилди,
Қул қилдилар, озод эди Хулоса.

Миллатни юзига тупирдилар сўнг,
Булғадилар лойга одамлигини.
Мутеликда унинг иши бўлди ўнг,
Сотиб юборганди, ўлимлигини.

Ҳаётидан мамнун эди бағоят,
Кўксида чопмасди тафаккур оти.
Қорин ғами қийнамасди ниҳоят,
Кўмилганди юрагининг фарёди.

Тинч ухлади ҳурлигидан айрилгач,
Йўқ мулкига дахл этмади ҳеч ким.
У ҳомий орттирди, ўзидан кечгач,
Мулкига залолат чиққанди ҳоким.

Хулоса: Мурдадек яшади минг йил,
Бахтсизликка ботиб, бахтлидек мамнун.
Хуноса экани унга келди қўл,
Шерлар танг эдилар, бахтлилар забун.

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com