NASA томонидан учирилган InSight модули Марсга қўнди

NASA томонидан учирилган InSight модули Марсга қўнди
53 views
27 November 2018 - 9:35

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, АҚШ коинот агентлиги – NASA томонидан учирилган InSight модули 26 ноябрь куни Марсга қўнган.

Мазкур фазо аппарати Калифорниядан май ойида учирилган эди. У олти ойлик парвоздан сўнг Марсга етиб борган.

InSight модули икки йил давомида Марсда сайёранинг ички ер структурасини аниқлаш йўналишидаги тадқиқотларни олиб боради.

InSight АҚШ томонидан 1960 йилдан бери Марсга учирилган 21-аппарат бўлди. Дунёнинг бошқа давлатлари Марсни ўрганиш мақсадида яна 20та модулни учирган

ЎХҲ ахборот бўлими