Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов диктатураси асоратларини фақат туризм билан арита оладими?

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов диктатураси асоратларини фақат туризм билан арита оладими?
29 views
27 November 2018 - 9:45

Ислом Каримов ўлимидан кейин Ўзбекистоннинг дунёга тобора очилиб бораётганини бугун инкор этиш қийин.

Мамлакат оммавий-ахборот воситалари Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ортаётгани билан боғлиқ мавзуни деярли ҳар куни эслатиб ўтишади.

Ғарб матбуотида ҳам бот-бот бу яқингача дунё кўзидан четда қолаётган мамлакатнинг қадимий шаҳарлари, бетакрор тарихи ва ҳатто паловини мадҳ этувчи мақолалар, филмлар бўй кўрсатадиган бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ички ва ташқи сиёсатда, иқтисодда бошлаган ислоҳотлари ҳам Ғарб мамлакатларида хуш қаршиланмоқда.

Табиийки, 26 йиллик турғунликдан ва аксарият кузатувчилар назарида мухолифатсиз диктатурадан кейин ўнгланиш осон бўлмайди.

Бен Тавенер

Гарчанд, бугун ҳам мамлакатда мухолифат кучларига изн берилмаган эса-да, мухолиф фикрлар Каримов давридаги каби бўғилаётгани йўқ.

Би-би-си ижодий гуруҳи қаторида Рус хизмати журналисти Бен Тавенер яқинда Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга бўлган. Тошкент, Бухоро ва Самарқанднинг гўзаллигига мафтун бўлган журналист ўз таасуротлари асосида филм суратга олган. Филмда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида ҳикоя қилинади, шу билан бирга бугунги муаммолар ҳам тилга олинади.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек