Бош вазир Сурхондарё вилоятига келиб кетди. Аммо…

Бош вазир Сурхондарё вилоятига келиб кетди. Аммо…
90 views
28 November 2018 - 14:04

Шу йилнинг 9 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Абдулла Орипов бошчилигида тузилган “комиссия” Сурхондарё вилоятига ташриф буюришган эди. Аммо…

Сурхондарё вилоятининг ҳокими лавозимига, Тошкент шаҳар прокурорини тайинлашди. Денов туман ҳокими Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тасдиқланди. Собиқ Сурхондарё вилоят прокурори эса, ўз вазифасидан озод этилди.

Ангор туман ҳокими ўз лавозимидан озод қилиниб, Денов туман ҳокими лавозимига тасдиқланди. Сурхондарё вилоятининг биринчи мувоини бўлиб ишлаган, қишлоқ ва сув хўжалик бошқармасининг бошлиғи ўз лавозимидан  озод этилди.

Бироқ, Бош вазир Абдулла Ориповнинг Сурхондарё вилоятида олиб борган сиёсати, ҳудди-ки, “Шаҳмат-Шашка” ўйинига ўҳшаб кетади. «Печка» йўқ қилинди. Унинг ўрнига эса, “ОТ” келди. “ОТ” ўрнига эса, “той” келди. Бу билан нима ўзгарди?!

Келинг яхшиси, микрофонни оддий халқимизга тутайлик-чи. Улар Бош вазир Абдулла Ориповинг Сурхондарёга келиб кетганлиги тўғрисида нима фикр билдиришар экан.

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани, “Автобаза” қишлоғида яшовчи нафақахўр, Абдуллажон Раҳмонқулов шундай дейди, “Мен бош вазиримиз Абдулла Орипов Сурхондарёга келганида кўп умид қилгандим. Афсуски, ҳамма ўйлаганларим сароб бўлиб чиқди. Қумқўрғон тумани ҳокими Нормўмин Чориевнинг устидан арз қилаётган инсонларнинг сон-саноғи йўқ. Бу муттаҳам ҳоким, шу йилнинг 15 май куни Қумқўрғон тумани, “Автобаза” қишлоғини сел босганидан сўнг, қишлоқ халқи учун, юборилган бир миллиарддан ортиқ маблағни ўзлаштириб юборди. Унинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан Президент девонига, Бош вазирга, Республика Прокуратурасига ва Сурхондарё вилояти ҳокимига мурожаат қилдик. Биронта инсон бизнинг аризамизни келиб текширмади ва эшитмади. Унинг ўрнига Қумқўрғон ҳокимининг биринчи ўринбосарини, 5000 минг АҚШ доллари билан қўлга тушуриб, порахўрликда айбланиб, қамоққа ташланди… Нима эмиш? Нормўмин Чориев, Президентнинг, «любимчик»ги экан. Нима, “любимчик” халқни пулини ўзлаштирсин. Одамларга зўрлигини ўтқазсин!” деб ҳокимлик лавозимига қўйилган-ми???”.

Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи фуқаро, Абдуқаҳҳор Абдуллаев ҳам ўз фикрларини билдириб, шундай дейди, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев – Ўзбекистон ёшлари тўғрисида сиёсат олиб бормоқда. Биргина Денов тумани мисолида тўхтатилиб ўтсам. Денов туманида “қул” бозори бор. Бу бозорда қўшни Сариосиё, Узун, Олтинсой туманларидан ёлланма ишчилар келиб ишлаб кетишади. Шўрчи туманида ҳам, ҳудди шундай, “қул” бозори мавжуд. Шу бозорларда  иш қидириб сарсон ва саргордон бўлиб юрган инсонларнинг ҳаммаси ёшларни ташкил этади. Қачон Сурхондарёда ишлаб чиқариш ташкил қилинади?!”.

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида яшовчи фуқаро Алижон Норқулов суҳбат давомида шундай деди, “Бош Вазир келган вақтда Бойсунда йўқ бўлиб кетган газ ёқилғиси ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолди. Газ қувурлари истимолдан чиқариб ташланган эди. Фақат хўжа кўрсинга, “Газ борми? Номига бўлса ҳам-бор!” деб ҳисобга олинарди. Электр энергияси ва сув таъминоти яхшиланди. Лекин, Бош вазир Сурхондарёдан кетганидан сўнг эса, ўз-ўзидан газ, электр энергияси ва сув ҳам тўхтаб қолди. Шу вақт менинг  калламга бир фикр  келиб қолди. Нима Сурхондарё вилоятининг, “Краниги”  Бош вазирнинг қўлида  экан-ми? Хоҳласа газ, сув, чироқ беради, хоҳламаса бермайди.  Ҳамма нарса тамом бўлди! Одамларимиз Бош вазирдан норози. Чунки, вазир бўлиб, Бойсунга ҳам келиши керак эди-ку? Ахир, Бойсунда қанчадан-қанча муаммолар тўлиб-тошиб ётибди. Уни кимдир ҳал қилиши керак-ку???”.

“Ерларимизнинг 80 фойизини шўр босиб кетган. Диринажлар ишламайди. Электр энергияси етмайди. Аҳоли уй-жой қуриш учун туман ҳокимига мурожаат қилмоқда. Ҳоким эса, “Музработ туманида шўр бўлмаган жойни топиб келинг, ўша жойдан сизларга ер бераман” дейди. Музработ тумани қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош. Шу чегара атрофида шўрсиз ерлар мавжуд экан. Шу жойлардан ер беринг десак. “У ерлар давлатга тегишли бўлган жойлар. Шунинг учун, давлат сиёсатига тўғри келмайди” дейди ҳоким жаноблари. Нима фуқароларимиз шу чегараларга яқин жойдан уй-жой қуришса, ёки деҳқончилик қилишса Туркманистон Республикасига ўтиб кетарми-ди?”, дейди, Сурхондарё вилояти Музробот туманида яшовчи фуқаро Маматали Ҳолметов.

Мана Сизга Сурхондарё вилоятининг тўртта туманида яшовчи фуқароларимизнинг дилдаги гап-сўзлари. Ваҳоланки, микрофон олдида туриб, гапирадиган инсонларимизнинг муаммолари жуда ҳам кўп. Улар билан юзма-юз бўлиб  сўзлашадиган ва эшитдадиган Ўзбекистон Республикасида  Бош вазирнинг ўзи  бормикан?!

Фахриддин Тиллаев