Гулчеҳра Нуриллаева Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди

Гулчеҳра Нуриллаева Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
20 views
28 November 2018 - 16:03

28 ноябрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ижодкорлар – Гулчеҳра Нуруллаева ва Шароф Убайдуллаевга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайтида эълон қилинди.

“Мен бундай эътиборни кутмаган эдим. Адабиёт ҳалол инсонларни бошида кўтаради. Мен барчадан, айниқса, Президентимиздан миннатдорман”, дедган Г.Нуриллаева.

Таниқли ўзбек шоираси Гулчеҳра Нуруллаева 80- йиллар охири, 90-йиллар бошида жамият ҳаётида анча таъсирли кучга эга бўлган демократик ҳаракат фаолларидан бири бўлган. Ислом Каримов даврида таъқибга учраган бу ҳаракат фаоллари орасида Нуруллаева ҳам бўлган.

Ўзининг 80 ёшини қаршилаётган Гулчеҳра Нуруллаеванинг энг сўнгги китоби 1988 йилда нашр этилган.

ЎХҲ ахборот бўлими