Иймон асирлари ва виждон тутқунларига бағишланади…

Иймон асирлари ва виждон тутқунларига бағишланади…
46 views
28 November 2018 - 20:28

ИЙМОН АСИРЛАРИ ВА ВИЖДОН ТУТҚУНЛАРИГА БАҒИШЛАНАДИ…

Бугун, 28 ноябрь, ҳақсевар ва жасур синглимиз Dilobar Erkinzodaнинг акаси Искандар Худойберганов бўхтон айбловлар билан олий жазо – ўлимга ҳукм этилганига 16 йил тўлди.

Искандар Худойбергановнинг иши шуниси билан диққатга сазовор-ки, акасини озодликка чиқариш йўлида Дилобар Ўзбекистондаги “Оналар ўлим жазосига қарши” нодавлат ташкилотига киради. Бу ерда у Тамара Чикунова ва бошқа ҳуқуқ фаоллари билан бирга республикада ўлим жазосини бекор қилиб, унинг ўрнига умрбод қамоқ жазосини жорий қилиш ҳаракатига катта ҳисасини қўшади.

Дилобар бугун ҳам акасини озод қилиш йўлида ҳаракатдан тўхтамаяпти. Бир кун келиб, Искандар Худойберганов озодликка чиқса, аввало Аллоҳ ҳамду санолар айтиб, кейинчалик синглиси Дилобардан миннатдор бўлиши керак бўлади.

Қуйида клипи қўйилган қўшиғим Рауф Парфи шеърига ёзилиб, куйланган. У Ўзбекистонда ноҳақ қамалган, қийнаб ўлдирилган, қийноқлардан азият чеккан ва туҳматлар туфайли маҳкумликда қолаётган барча юртдошларимизга бағишланади.

ИЙМОН АСИРЛАРИ ВА ВИЖДОН ТУТҚУНЛАРИГА БАҒИШЛАНАДИ…Бугун, 28 ноябрь, ҳақсевар ва жасур синглимиз Dilobar Erkinzodaнинг акаси Искандар Худойберганов бўхтон айбловлар билан олий жазо – ўлимга ҳукм этилганига 16 йил тўлди. Искандар Худойбергановнинг иши шуниси билан диққатга сазовор-ки, акасини озодликка чиқариш йўлида Дилобар Ўзбекистондаги “Оналар ўлим жазосига қарши” нодавлат ташкилотига киради. Бу ерда у Тамара Чикунова ва бошқа ҳуқуқ фаоллари билан бирга республикада ўлим жазосини бекор қилиб, унинг ўрнига умрбод қамоқ жазосини жорий қилиш ҳаракатига катта ҳисасини қўшади.Дилобар бугун ҳам акасини озод қилиш йўлида ҳаракатдан тўхтамаяпти. Бир кун келиб, Искандар Худойберганов озодликка чиқса, аввало Аллоҳ ҳамду санолар айтиб, кейинчалик синглиси Дилобардан миннатдор бўлиши керак бўлади.Қуйида клипи қўйилган қўшиғим Рауф Парфи шеърига ёзилиб, куйланган. У Ўзбекистонда ноҳақ қамалган, қийнаб ўлдирилган, қийноқлардан азият чеккан ва туҳматлар туфайли маҳкумликда қолаётган барча юртдошларимизга бағишланади. Бобомурод АБДУЛЛА2018 йил 28 ноябрь

Bobomurod Abdulla paylaştı: 28 Kasım 2018 Çarşamba

Бобомурод АБДУЛЛА
2018 йил 28 ноябрь

facebook.com