Ўзбекистон ва Хитой: жамлоқдаги ўзбеклар учун Шавкат Мирзиёев нима қила олади?

Ўзбекистон ва Хитой: жамлоқдаги ўзбеклар учун Шавкат Мирзиёев нима қила олади?
79 views
30 November 2018 - 21:44

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, бир гуруҳ ўзбеклар Шавкат Мирзиёевга Хитой ҳибс жамлоқларида сақланаётган миллионлаб уйғур ва ўзбекларнинг тақдирига бефарқ бўлмаскка чақиришган.

Фаоллар Хитойдаги жамлоқларда уйғур, қозоқ, қирғизлар билан бирга ўзбеклар ҳам сақланаётганини айтмоқда.

Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

Мурожаатни ташкил қилувчиларга кўра, бу Ўзбекистон ҳукуматининг Хитойга мурожаат қилишига тўсқинлик бўлмаслиги керак.

“Мазкур лагерлар фаолиятига қарата Қозоғистон ва Қирғизстон ҳукуматлари ўз муносабатларини билдиргани ва Хитой ҳукуматидан ўз миллатдошларига қилинаётган босимни тўхтатишни сўраганларидан сўнг лагерлардаги қозоқ ва қирғиз қондошларимизнинг аҳволлари яхшиланган, кўплари озодликка чиққан”, дейилади унда.

Хитой ғарбий ҳудуди бўлмиш Шинжонда маҳаллий мусулмонлари учун йирик ҳибс жамлоқлари тармоғини қурмоқда.

Бу ҳақда Би-би-си янги далилларга эга бўлганди.

Экспертларга кўра, биз топган муассасалардан бири дунёдаги энг катта ҳибс марказларидан бири бўлиши мумкин.

Шинжондаги уйғурлар орасидаги миллионлаб мусулмонлар маҳкамасиз ушлаб турилгани айтилади.

Хитой бир миллиондан ортиқ уйғур, қозоқ, ўзбек ва тоджик мусулмонларни жамлоқларда қамаган.

Хитой ушбу даъволарни рад қилмоқда.

Уларга кўра, бу терроризм хавфи билан курашиш мақсадида ташкил қилинган “касбий тайёргарлик марказларидир”.

Бироқ Би-би-си барчага очиқ бўлган сунъий йўлдошдан олинган суратларни таҳлил қилди.

Қамоқхонага ўхшаш махфий иншоотларнинг ўтган икки йил ичида икка марта кўпайганига амин бўлди.

Бу жойларда сақланаётганлар таҳқирланади ва қўпол муносабатда бўлинади.

ЎХҲ ахборот бўлими