Адлия вазирлиги ҳужжат лойиҳаларини ўзбек тилида муҳокамага қўйишни сўради

Адлия вазирлиги ҳужжат лойиҳаларини ўзбек тилида муҳокамага қўйишни сўради
35 views
04 December 2018 - 15:45

“Ўтказилган таҳлиллар аксарият ҳолатларда норматив-ҳуқуқий лойиҳаларни ишлаб чиқувчи вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокама учун фақат рус тилида жойлаштирилаётганлигини кўрсатмоқда.

Мазкур ҳолат кенг жамоатчилик ва тадбиркорлик субъектларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда ҳамда муҳокама жараёнида уларнинг иштирок чекланишига олиб келмоқда”, дейилган Адлия вазири ўринбосари М.Истамов имзолаган хатда, дея хабар беради “Озодлик” радиоси.

Вазирлик, идора, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларига юборилган хат орқали Адлия вазирлиги “Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниши ҳамда эълон этилиши лозимлиги, бу ҳужжатларнинг таржималари бошқа тилларда ҳам эълон қилиниши мумкинлиги эслатилган.

ЎХҲ ахборот бўлими