Одамзод

Одамзод
74 views
09 December 2018 - 6:00

 

МАХДУМҚУЛИ

     

 

ОДАМЗОД

Ётса-турса хаёлидан чиқармас,
Қайси ишга мойил бўлса одамзод.
Қариликнинг ғами кўнгил чўкирмас,
Аёл излаб, машғул бўлса одамзод.

Гуноҳдан қўрқмаган юзи қорадир,
Бу дарднинг дармони рўзи жазодир,
Дунёнинг мулкида султондир, шоҳдир,
Қисматига қойил бўлса одамзод.

Ҳар кимса ҳам сўздан маъно айирмас,
Бу бир дарддир, анга дармон топилмас,
Қиёматда пушаймондир, жой тутмас,
Ҳақ ишидан бўйин бурса одамзод.

Иқбол кулса, тор йўллар ҳам бўлар кенг,
Ёр бўлмаса, кенг йўлларда аҳвол танг,
Тутган иши дардисардир, келмас  ўнг,
Бузуқ феълга нозил бўлса одамзод.

Оқил бўлсанг, тенг тут руҳнинг палласин,
Қориштирма, Ҳақ амрина нафс ишин,
Маҳдумқули, яхши кўрармиш ўзин –
Қирқ ёшдан сўнг жоҳил бўлса одамзод.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди