Тун

Тун
102 views
10 December 2018 - 6:00

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

ТУН

Япроқлардан пештоқ тепада –
Афсонавий, ҳувлаган cарой.
Қалқиб-қалқиб қўяр шабада,
Шохлар аро сизиб чиқар ой.
Тўртта дарахт, яъни тўрт устун
Жонга солар ширин бир қўрқинч –
Қаердадир шу кимсасиз тун
Одам мисол қичқирар бир қуш.

1980

(248)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (151-саҳифа.)

(давоми бор)