Ифода

Ифода
49 views
07 December 2018 - 6:00

 

 

ИФОДА

Чайқалар, сувратда дарахт сояси,
Шамоллар тарк этиб ўлкани буткул.
Минг йиллик чинорлар, гужум пояси
Похолдек ҳавода учади нуқул.

Ўрнидан қўзғалмас юраклар бироқ,
Томирда югурмас, музлаган қонлар.
Тоғларнинг кўксида, уйғонар титроқ,
Уйғонмасдан ўлар, ўлмаган жонлар.

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com