Истак

Истак
36 views
11 December 2018 - 6:00

 

 

ИСТАК

Чертиб кўрмоқ мумкин бўлса осмонни,
Шамолларни ушлар эдим энг аввал.
Сочнинг толасидек букиб, шуълани,
Қора тунни айлар эдим мунаввар.

Қўл солардим, ваҳшатларнинг қўйнига,
Қутқарардим юрагимни қўрқудан.
Разолатнинг сиртмоқ тушиб бўйнига,
Кўз очарди мудроқ дунё уйқудан.

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com