Чемпионлигимдан кўра ҳозир буюкроқ мартабада турганимни ҳис қилиб, йиғладим…

Чемпионлигимдан кўра ҳозир буюкроқ мартабада турганимни ҳис қилиб, йиғладим…
26 views
05 December 2018 - 7:00

​Мен рингда Америка учун жанг қилдим ва Америка учун олтин медални олдим. Ўша куни ресторанга кириб, буни нишонлашни истадим, аммо америкаликлар мени ресторандан қувиб чиқаришди. “Қора танлисан”, деб менга овқат беришмади. Алам билан соҳилда кезар эканман, Америка учун олган олтин медални дарёга улоқтирдим.

Масжидга келиб қолдим ва у ерда оқ танли билан қора танли бир сафда ўтирганини, бир-бири билан оға-инидек суҳбатлашишаётганини, бирга намоз ўқиб, кейин бир-бирини бағрига босаётганини кўрдим. Мен Исломни қабул қилишимни айтдим. Имом менга шаҳодат калимасини ўргатди.

– Аллоҳдан бошқа илох йўқ ва Муҳаммад (с.а.в.) унинг қули ва элчиси эканига гувоҳлик бераман!

Мен чемпионлик шоҳсупасида туриб, йиғламагандим, ҳозир йиғладим. Чемпионлигимдан кўра ҳозир буюкроқ мартабада турганимни ҳис қилиб, йиғладим…

Муҳаммад Али

facebook.com