Россияда эҳтиёт бўлиш керак бўлган ва қатъиян узоқ туриш керак бўлган ягона халқ бор…

Россияда эҳтиёт бўлиш керак бўлган ва қатъиян узоқ туриш керак бўлган ягона халқ бор…
24 views
07 December 2018 - 7:00

Россияда эҳтиёт бўлиш керак бўлган ва қатъиян узоқ туриш керак бўлган ягона халқ бор. Камида мен учун шунака ва камида шу бугун шундай фикрдаман.

Бу Ўзбекистонликлар. У ҳатто мен бўлсам ҳам узоқ туринг.

Орқасидан келиб, ўзини маҳалладошини арматура билан урганиниям кўрдим. 20-чи этаждан пастда турган ва кимлигини ўзиям билмайдиган бошқа ўзбекни устига метал профил ташлаб, уни реанимацияга тушириб, “бунчалик бўлади деб ўйламаган эдим” деган ахмоқниям кўрдим.

Акасини паспортини ёқиб юбориб, тиржайиб турган уканиям кўрдим.

Метроларда “қоғоз керакмасми?” деб йўлингни тўсадиган сохтакорларам мана шулар. Ишга қўйганига пул оладиганларам мана шулар, аэропортлардан алдаб машинасига ўтқазиб, ўрмонга обориб, пул талаб қиладиганларам мана шулар, машенникларам мана шулар, шилқимларам мана шулар.

Бугун балки юзинчи марта битта воқеани гувоҳи бўлдим яна.

Метродан чиқишда олдинроқда бир қиз, уни орқасида бир ўрис йигит ва иккаласидан кейин мен битта йўлдан кетардик. Метродан чиққач, парк ёнидаги кўчадан 5 та йигит ҳам биз кетадиган йўлга бурилишди ва мендан олдинда кетаётган қизга етиб олишиб, сумкасидан ва қўлидан тортишиб, уни тўхтатишга уринди. Қиз ўзбекчалаб қўйвор деганини эшитиб, билдим-ки ўзбек қизи.

Мен ва мендан 3 қадам олдиндаги ўрис тезроқ юришни бошладик. Ўзбекча гапларни тушунмайдиган ўрис ҳам билди ҳатто нима гаплигини. Қиз қочишни бошлади ва ҳалиги бешовлон қувишни бошлади. Менам, ўрисам ҳай-ҳайлаганча югурдик орқасидан. Ифлослар тўхтаб, ҳалиги ўрис йигитга ўшқиришни бошлади сен нимага аралашаяпсан деб. Қиз мингга қўйиб қочди бу орада.

Биттаси қўлини узатиши билан икки қўлини бирданига чўнтагидан чиқарди ўрис. Биттасида газ, биттасида травматик пистолет бор эди. Олдин ҳаммасини кўзига газ сиқди. Кейин пистолетга навбат келди… Бир пасда қаердандир полиция пайдо бўлди ва ҳаммасини паспортларини йиғиштириб олди.

Ҳаммасидан ўша машҳур, меники билан бир хил бўлган кўм-кўк буюк келажак паспорти чиқди.

Кейин ким ёмон? Ўрис ёмон. Ўрис алкаш. Ўрис беспощадный.

Вой боламни ўрислар отиб ташлади, вой боламни ўлиги келди Россиядан. Ҳэ, сени болангни падарига лаънат дейдиган одам топилмайди шунда.

Ҳеч ким менга “беш қўл баравар эмас, 5 та тарбиясизни деб, бир давлат аҳолисини жиноятчига чиқарманг” деган эртагини айтмасин.

Эртага жаҳлимдан тушсам, шунда балки ўйлаб кўрарман… Бугун эртак эшитишга тоқатим йўқ.

Фаррух Самарқандий

facebook.com