Сармишсой қоятош суратлари

Сармишсой қоятош суратлари
82 views
08 December 2018 - 11:00

Қоятош суратларида ов, овқат пишириш, яшаш жараёнлари сценарийлар асосида ёритиб берилса борми?! Туристлар жуда ҳам ҳайратланар эдилар!

Бусиз ҳам Сармишсойнинг ўзи инсоният ақл-тафаккури, қалбининг санъатга ошнолигининг ёрқин тимсоли!

Қадимги халқлар ижоди намуналари, асл тарихий визуал манбалари, ўрта асрлар тарихининг жонли слайд кўринишлари, тилсиз қадимий ҳаракатсиз ҳаракатдаги клипидир.

Бунда диний билимлар билан тасврий санъат уйғунлашган, қадимги одам бу кўринишларнинг мистик қарашларидан келиб чиқиб чизган, бу билан нимагадир ишонган, умид қилган.

Бу расмлар ўша даврдаги хўжалик тури овчилик бўлганига гувоҳлик беради. Суратлар реал тарихий жараёнлар ёритилгани билан қадрли манбаларга айланиб улгурган. Бу суратлар аждодларимизнинг расмлар орқали ифодалаган тарихи, ўша даврнинг саҳна асаридир!

Бу расмларни шарҳлашни билган, тилини тушунган одамга бир неча жилдли китобларга мавзулар бор. Улардаги тараққиёт, гўзаллик, ҳаёт учун курашлар тарихини ўрганиш бугунги кун тарих фанининг долзарб вазифаларидандир.

Шоҳиста Ўлжаева

facebook.com