Ўзбекистон қамоқхонларидаги қийноқлар. Ёҳуд собиқ маҳкумнинг бошидан ўтган саргузаштлари.

Ўзбекистон қамоқхонларидаги қийноқлар. Ёҳуд собиқ маҳкумнинг бошидан ўтган саргузаштлари.
68 views
08 December 2018 - 10:00

ЎЗБЕКИСТОН ҚАМОҚХОНЛАРИДАГИ ҚИЙНОҚЛАР. ЁҲУД СОБИҚ МАҲКУМНИНГ БОШИДАН ЎТГАН САРГУЗАШТЛАРИ.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135 моддаси 3-қисми, “г” банди билан айибланиб, 10 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилган собиқ маҳкум, мустақил ҳуқуқ ҳимоячиси, Фахриддин Тиллаев Хабибуллоевич билан суҳбат ўтқаздик. Ана шу суҳбатни Сиз азиз интернет ўқувчиларининг ҳукмига ҳавола қилмоқдамиз….

Маълумингизким, мустақил ҳуқуқ ҳимоячиси, Фахриддин Тиллаев “ОДАМ САВДОСИ” тамғаси остида қамоққа ташланган эди. У киши шу йилнинг 12 май куни озодликка чиқарилди. Мазкур шахс билан биз суҳбатни асосан унинг бошидан ўтган ва Ўзбекистон қамоқхоналаридаги қийноқлар юзасидан олиб борилган суҳбатлар хамда қамоқхона мансабдор шаҳслари томонидан маҳкумларга нисбатан босимлар тўғрисида мақола яритмоқчимиз….

Аввалом бор, Фахриддин ака, қимматли вақтингизни биз билан суҳбат ўтқазиш учун, ажратганигиздан бағоят миннатдормиз ва Сиз билан юзма-юз бўлиб, суҳбат қурушни биз олдиндан режалаштиргандик. Аллоҳга минг бор шукур! Шу кунларга етқазганига! Мана бугун Сиз билан очиқдан-очиқ суҳбат қурмоқдамиз…

Фахриддин Тиллаев: Келганларингиз учун, катта раҳмат! Сизларни Аллоҳ Ўз Паноҳида асрасин!

Муҳбир Машрабжон Қаландаров: Фахриддин ака! Дастлабки, “Тоштюрьма” ҳибисхонасида лахмачилар томонидан, Сизга нисбатан олиб борилган қийноқлар тўғрисида шу йилнинг май ойида, “Озодлик” радиосининг муҳбири, Умида Аҳмедова билан суҳбатларингиз интернетдаги, “YOUTUBE” сайитида эълон қилинган эди. Биз  бугун суҳбатимизни Сиз билан асосан Ўзбекистон Қамоқхоналаридаги қийноқлар юзасидан тўхталмоқчимиз. Шунга Сизнинг эътрозингиз йўқми?

Ф.Т.: Марҳамат! Сизнинг берган барча саволларингизга қўлимдан келганича, Иншооллоҳ жавоб беришга ҳаракат қиламан. Менинг Сизларга нисбатан ҳеч қанақанги эътирозим йўқ….

М.Қ.: Фахриддин ака! Собиқ Иттифоқ давридаги қамоқхона билан ҳозирги даврдаги яъни, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнгги қамоқхоналарнинг қандай фарқлари бор?

Ф.Т.: Биласизми! Собиқ Иттифоқ даврида ҳам, ҳозирги мустақиллик даврдаги қамоқхоналарнинг фарқ шунда-ки, 1960 йилдан то 1995 йилларгача Ўзбекистон қамоқхоналарини «ВорЗакон», «Положенист»лар бошқариб келишган. 1995 йилга келиб эса, Ўзбекистон қамоқхоналарини бутунлай, “синдириш” учун, барча кучлар ташланган. Биринчи  бўлиб, “зона”лар ичидан ҳозирги, Қашқадарё вилоятининг “Шайҳ-Али” 64/49 муассасасини “синдириш”ган. Кейин эса, қолганларини босқичма-босқич йўқ қилишган…

Бунга бир мисол келтириб ўтаман. “1995 йил эди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159 ва бошқа моддалари билан айибланган, биродарлар ёппасига очлик эълон қилишди. Улар уч кун зонада овқатланиш учун, “барак”дан чиқишмади. Шундан сўнг, Навоий вилояти “Қизил-Тепа” тумани УЯ-64/47 муассасасини ташқаридан ҳарбийлар бостириб киришди. Ўшанда ҳаммани бир бошдан чиғириқдан ўтказишди. Ўша вақтда анча биродарлар ўлиб кетди…” дейди икки марта қамоққа ўттириб чиққан, Қашқадарёлик Зоир ака…”. Мен бу гапни Зоир аканинг ўз оғзидан эшитганман. Яна бунга бир мисол собиқ Иттифоқ даврида, Навоий вилояти, “Зарафшон” шаҳри, УЯ-64/48 муассасасининг ёнида ҳозиргача сақланиб келаётган бир зона бўлган. Бу зонада 1975 йиллар аторофида маҳкумлар бош кўтариб чиққанларидан сўнг, тепадан туриб, вертолётлар билан маҳкумларни ўққа тутишган. Ҳозир ўша ҳаробалар яъни, “Маҳкумлар қабристони” сақланиб қолган….

Шундай ҳам, баъзи бир маҳкумлар, 1999 йилгача ўз кучини ҳукуматга қарши ўтқазиб келишган. Масалан, шундайлардан бири, тошкентлик, “Бахти” деган “вор закон” бўлган. Охири уни Навоий вилоятининг  УЯ-64/48 муассасида белини синдиришган. Шу билан “коляска”да юриб, белидан пасти икки оёғи ишламасдан ўлиб кетган…

М.Қ.: Ўзбекистон қамоқхоналарида «Черной»  ва «Красной»  деган рус тилидаги жумла ҳамда атамалар қамоқхоналарда кўп ишлатилар экан. Булар нима маънони билдиради?!

Ф.Т.: Биласизми! “Жиноят Олами”да иккита қарама-қаршиликлар ва таффовутлар ҳозиргача ўз кучини ўтқазиб келади. Шулардан бири: “Черной!” Бу ўша собиқ Иттифоқ давридаги кучлар. Юқорида келтирилган, “Положенист”лар томонидан амалга оширлган. “Красное” дегани яъни, “Черной” ларни “қўли”дан, “власть”ни юлиб олиб ва уни батамом синдириб, қамоқхоналарни бошқариш, Ўзбекистон Республикаси ИИВга бўйсиндирилган. Қамоқхоналарни ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Жазони Ўташ Бош Бошқармаси назорати остига олинган эди. Аммо… 2005 йилдан 2017 йилгача,   Ўзбекистон Республикасининг МХХ томонидан назорат қилинадиган бўлиб қолди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Жазони Ўташ Бош Бошқармасида биринчи муовин лавозимида Ўзбекистон Республикаси МХХ маъсул ходимлари ҳам бор эди-да. Бу биринчи сабаб бўлса. Иккинчи сабаби. Улар “кўча”ни ҳам, “зона”ларни ҳам, назорат қилишга киришдилар. Бу асосан 2005 йилнинг 13 май куни “Андижон воқеаси”дан сўнг, МХХининг муассасаларда ўз жойини топиш учун, уларнинг “кресло”сини ўрнатишди. Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг ўзи бунга руҳсат берган эди. Чунки, Тошкент шаҳрида, 1999 йил 16 февраль воқеаларидан кейин, Ўзбекистон Республикасининг собиқ Ички ишлар вазири Зокиржон Алматовга нисбатан бўлган ишонч мутлоқо қўлдан кетган эди. Шу пайтдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси МХХнинг ходимлари ИИВ ва жойлардаги раҳбарлари устидан назорат ўрнатишни  МХХ 100 фоиз ўз қўлига олди.

М.Қ.: Сўнгги йилларда, яъни Ислом Каримов даврида қамоқхоналарда маҳкум ва маҳбусларга нисбатан қийноқларни қўллаш ва уни олиб бориш, ИИБдан “лахмачи”лар қўлига нега ўтқазилган эди?!

Ф.Т.: Биласизми!  Ислом Каримов даврида ИИВ бутунлай синиш ҳолатига келиб қолган эди. Чунки, “зона”ларни назорат қилиш ва уни устидан тўлиқ “эксплуатация” қилиш, Ўзбекистон Республикаси МХХсига ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ эса, бу кучларнинг олдида ҳеч кимса бўлмай қолди. Ўзбекистон Республикаси МХХ “зўрлар” ва “зўравонлар”ни синдириш учун, лақмачилардан анча фойдаланишди. Лахмачилар эса, қийноқлар давомида бемалол, МХХ номидан баралла ўз сўзини айтаолди. Ҳатто-ки, лахмачлар муассасаларда ИИВ ходимини оёғи учи билан кўрсатиб, “режим”га бутунлай бўйсинмай қўйишди. Улар фақат орқасида турган “оға”лар номидан “жиноий иш” очиб, “жиноий тўда”ларга, ИИВнинг ходимлари устидан мағзава оғдариб, “бечора” милицияларни ўзини ҳам лахмачлар олдига ташлашди ва уларни ўзларини ҳам “тарбиялашди”. Масалан Қашқадарё вилояти УЯ-64/49 муассасининг 12 отрядида Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридан Висол исмли лахмач бор эди. Ўша лахмач ҳеч кимни писанд қилмас эди. Ҳаттоки, ўз даврининг қийноқлар бўйича машҳурлик супасига чиққан, майор Шеробод Маҳмудов Салимовичдан ҳам қўрқмас эди. Висол учун “режим” деган нарса етти ёт бегона нарса эди. МХХ унга “добро” бериб қўйган эди-да!!!

М.Қ.: Ўзбекистон ИИВда, яъни жазони ўташ бош бошқармасида ўз фаолиятини олиб борган ходимлар ичида, айниқса қийноқлар бўйича ном чиққарган мансабдор шахсларни биласизми? Улар кимлар бўлган?

Ф.Т.: Қийноқлар бўйича машҳурлари орасидан мен уч кишини биламан. Булар Қулумбетов, Шодиев, Маҳмудовлар. Қулумбетов нафақа ёшига етганидан сўнг, ўз ота юрти бўлмиш, Қозоғистон Республикасига кетганидан сўнг, у ўша жойда ўлди. Аниғроғини айтганда, уни ўша ёқда тинчитишди. Чунки, у   қамоқхоналарда “қийноқларни қўллаш усули” бўйича диссертация ёқлаган эди. Шодиев эса, ўша диссертацияни амалда қўллаш учун, қамоқхоналарда кўрсатма берган эди. Яна бир қийноқлар бўйича машҳурлик чўққисига чиққан, Қашқадарё вилояти УЯ-64/49 муассасининг “Зам пороль”и майор Шерабод Маҳмудов Салимович деган инсон бор эди. Бу инсон қийноқларни асосан, “давлатга қарши бўлган, ёвуз кучлар” яъни, “сиёсий” ва “диний оқим”ларга нисбатан жуда ҳам қаттиққўллик билан қўллаган. Шеробод Маҳмудов Россия давлатида ҳарбий хизматда бўлган вақтда, Россиянинг Сибирь ўлкасидаги, “Белая Лебедь” деган зонада ҳизмат қилган. У ўша жойда, профессоналлик даражасига етган. Унинг қўлида Олий маълумотли дипломи бўлмаган. Бундай шахслар Ўзбекистонга жуда ҳам аст қотган. Шеробод Маҳмудов 2015 йил майорлик унвони билан тақдирланиб, “кўп йиллик самарали меҳнати билан яхши ҳизмат кўрсатганлиги учун”, “Шуҳрат” медали билан мукофотланди ва шу йилнинг 5 декабрь куни нафақага чиқарилиб юборилди. Айнан И.Каримов қўлидан “Шуҳрат” медалини олган эди. Эшитишимизча, ҳозирги вақтда унинг икки кўзи кўр бўлиб қолган, деб айтишади баъзи бир манбаларнинг бизга берган маълумотига кўра…

Мен Қашқадарё вилояти УЯ-64/49 “Шайҳ-Али” муассасасига борганимда. Бир нарсани гувоҳи бўлганман. “Ҳиз-бут-Таҳрир” оқими билан қамалган, 16 йил давомида ўтирган, Акром исимли маҳкумни оёғининг остига,  дубинка билан 40 дааррадан урган вақтда, “Мен Қайтганман!”, “Хўп бўлади бошлиқ!” деб Шерабод Маҳмудов Салимовичнинг ҳар бир урган дааррасига, “Лаббай Бошлиқ!” деб айтганини ўз кўзим билан кўрганман. Ҳалиги бечора БИРОДАРни ҳар бир урганида дубинкадан, “поқ-поқ” этиб овози эшитилган. Бундан ташқари, қиш вақтида айниқса, сиёсий маҳкумларни қорни куракда куратиб, йўлни маҳкумлар ўз қўллари билан совуқ сувда ювишган.  Хаттоки, шундай вақтлар ҳам бўлган-ки, маҳкумларнинг “овози ташқарига эшитилмасин!” деб “ШИЗО”га олиб бориб урганлар. У ерда Ўзбекистон ҳалқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Ҳеч кимга бермаймиз, сени Ўзбекистон!” қўшиғини баланд овозда магнитафонга қўйдириб, маҳкумларнинг кўпларини ўлдириб юборишган….

М.Қ.: Қамоқхонада ИИБининг ходимлари маҳкумларга нисбатан қандай момалада бўлишади? Умуман олганда,  маҳкумлар бир-бирларига нисбатан қандай момлада бўлишган?

Ф.Т.: Мен бу саволингизга бир мисол келтираман.  Адашмасам, 2017 йилнинг баҳор фасли эди. Навойи вилояти “Қизил-Тепа” УЯ-64/47 муассасасининг бошлиғи майор Фарруҳжон Астанов 15-суткага ёппилган тошкентлик Дилшодбек исимли маҳкумни “штаб” олдида роса дўппослади. Унга қўшилиб қолган ходимлар ҳам уни ўртага олиб “футбол” қилишди. Унинг оғзига читозини (оёқ ботинкаси) тишлатиб, у турадиган, туркумгача ўрмалатиб олиб борганини кўрганман. Бечора маҳкум жойидан тураман деса дубинка билан уруб, яна ўрмалатишди. “Буни ҳамма маҳкумлар кўрсин!” деб бутун зонани айлантирди… Мана Сизга оддий ҳолат. У ерда “ҳуқуқ”, “муомала маданияти” деган сўзлар иккинчи даражада туради. Улар маҳкумларга фақат бир гапни такрор-такор айтишади. “Мен Сени қаматмадим-ми? Қамоқхонага сени мен чақириб олган эмасман….” каби сўзлардан иборат. Маҳкумлар бир-бирларига, “СЕН” деб мурожаат қилишади. У ерда ёши катта-кичиклигига қарамайди. Ҳар бир айтилган сўз учун, исбот ва далил кўрсатилиши керак. Агар у яъни, маҳкум ўз сўзининг устидан чиқолмаса, у “зона” қонунни бўйича жазоланади. Бу воқеалар асосан, “Черной” вақтида кўп бўлган. Ҳозир эса, “красное” “чеккага чиққайлик гап бор!” деб олиб кетишади. Уни масаласини ўша жойда ҳал қилишади…

М.Қ.: “Диний оқим” билан, “Жиноятчи”ўртасида муомала маданияти қанақа бўлган?!

Ф.Т.: “Уголовник” ва “За Релегию” билан қамалганлар орасида бир-бировига қарама-қаршилик жуда кучли бўлган. Масалан, 1999 йил 16 февраль воқеаларидан сўнг, “Уголовник”ларга яъни, “жиноятчи”лар тўдасига ёппасига сиёсий маҳкумларни йўқ қилиш учун “добро” берилган. Шундайлардан бири мен билан бирга 18 йил давомида зонадан-зоналарга юриб ўз кўзи билан кўрган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг бир нечта моддалари билан айибланган БИРОДАР, тошкентлик Абдулазиз Шодиев сўзига бир қулоқ солинг-а? У мана бундай деганди: “Мен “Ҳизб-ут-Таҳрир” оқими билан 1999 йил қамалдим. Дастлабки уларнинг менга берган саволи шундай бўлган эди. “Сен Ҳизб-ут-Таҳрир оқимидан қайтганмисан?”деб сўрашди.  Мен ўша даврларда бир жойдан кесадиган, ўз сўзимни устидан чиқадиган, ҳеч нарсадан қўрқмайдиган довюрак инсон эдим. Ўша даврларда мен ҳақиқатдан ҳам “қайтмаган” эдим. Кунлардан бир кун. мени ва бошқа “Ҳизб-ут-Таҳрир” оқими билан қамалган ва қайтмаган биродарларни, Навоий вилояти УЯ-64/29 муассасига қарашли бўлган, “ШИЗО”га ярим кечаси уйқудан турғизиб,  олиб келишди. У ерда асосан  “оқим”дан қайтмайдиган, “фақат мана шу йўл тўғри!” деб ўз сўзида қаттиқ туриб олган биродарлар анча кишини ташкил қилар эди. Ўша кун менинг ҳеч ёдимдан чиқмайди. Фазлиддин исимли  бир биродар бор эди. У ҳақиқатдан ҳам қайтмаган  эди. Ўшани ҳаммамизни олдида қип ялонғоч қилишди. Унга, “қайтасанми? ёки, “қайтмайсанми?” деб савол билан мурожаат қилишди. У эса, “ўлсам-ўламан! Лекин шу йўлдан қайтмайман!” деб оёқ тираб олди. Бўлмаса, “мана сенга!” деб уни ўлгидай қилиб, 5-10 киши ўртага олиб урдилар, тепдилар. У бечора биродар бир неча бор тепкининг зарбидан ўзига келолмай ҳушидан кетиб ерга йиқилди. “Тур ўрнингдан сассиқ маҳкум!” деб ҳақорат қилишди. Лекин, у ўрнидан  тураман деб ҳаракат қилган вақтда уни яна оёқ остига олиб урдилар. Охири, унинг “орқаси”га дубинкани тиқишди. Дубинка орқасига кетмайверганидан сўнгра эса, дубинкани орқа қисмига болға билан уруб мажбурлашди… Охири бечора биродар ўша жойнинг ўзида шаҳид кетди…. “Қолганларинг кўриб қўйларинг! Сенлар ҳам, шу йўлдан қайтмасаларинг, сенларнинг бошингга ҳам мана шу биродаринг бошига тушган  кунлар тушуши мумкин!” деб бизни қўрқитишди. Айрим биродарлар уни кўриб, ўз йўлларидан қайтишди. Айримлари эса, “биз ҳам, шаҳид кетамиз!” деб ўз сўзларига қаттиқ туриб олишди. Баъзи биродарларни “уголовник”ларнинг қўлига топшириб, “бачабозлик” қилиб, мажбурлашганларини ҳам кўрганман. Зонада “уголовник” билан “биродар” ҳеч қачон бир-бирови билан гапиртирилмас эди. Олди-берди қилиш мумкин эмас эди. Ҳаттоки, биродар биродар билан суҳбатлашиши ва кўришиши мумкин эмас эди. Шундай вақтлар бўлди-ки, баъзи биродарлар кўзлари-кўзига тушиб қолса бўлди эди. Ана кўринг қиёматни! “СПП”, “ТБООШ” биродарлар “кўзлари билан имо-ишора қилди!” деб “Штаб”га олиб бориб хўп дўппослар эди…”

М.Қ.: Қамоқхоналарда қийноқлар учун асосан қандай асбоб-ускуналарн фойдаланишар эди?!

Ф.Т.: Сиз “Голф” ўйинини кўргансизми? Ўшанинг чўппини ҳам кўрган бўлсангиз керак-а!? Ўша чўпга қалин қилиб газета ёки латтани боғлашади. Ўша билан маҳкумнинг хоҳлаган жойига уради. У “асбоб” тананинг юз қисмини  эзмайди, ички қисимларни, яъни ички органларни эзади. Ёки  бўлмаса арматурани қоғозга ўраб-чирмаб ўша билан маҳкумнинг тўғри келган жойига уради. У ҳам бўлмаса, “вертолёт” ҳолатида, яъни маҳкумни оёқ-қўлларини худдики молни сўйгандай қилиб боғлашадида уни кўтариб ерга урадилар. Ерга урган вақтда ичи ва жигари эзилади. У бечора кўпи билан бир йил ёки икки йилга бормай ўлиб қолади.  Кейин маҳкумни “юрак ҳуружидан ўлди” деб акт тузадилар. Масалан, Қашқадарё вилоятининг “Шайҳ-Али” 64/49 муасссасида мен бир нарсани гувоҳи бўлганман. Наманган вилояти Уйчи туманидан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг бир нечта моддалари билан 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган, “Жиҳод”чи айблови билан қамалган Қосимжон Бадриддиновни “ШИЗО” ховлисига олиб чиқиб, унга руҳий азоб бериш мақсадида, “Рубашка” кийдиришган. “Рубашка” қалин матодан қилинган бўлиб, танани яъни, органларни эзиш учун, махсус кийим ҳисобланади. У ўлиб қолишига бир вақт қолганида, унинг устидан, “Рубашка”ни ечиб олдилар. Охири у танлаган йўлидан қайтмаганидан кейин уни Қашқадарё вилоятининг Косон туманига юборишди. “Косон ўлишинг осон!” деган гап маҳкумлар ичида кўп ишлатилади. Унинг тақдири у ерда нима кечди? Фақат Аллоҳга аён!!!

Яна шулардан биттаси, Навойи вилояти, “Қизил-Тепа” тумани, УЯ-64/47 муассасасидир. У ерда маҳсус аппарат бор. Кўрсангиз космосда қўлланиладиган аппаратларга ўхшайди. Маҳкумни ўшанинг ичига киргизиб, ҳаво келадиган барча йўлларни тўсишади. Кейин эса ис газини пуркашади…. Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи Исроилжон ака деган биродар бор эди. У ҳозир ҳаётми ёки йўқ билмайман. Ўшанга нисбатан уни қўллашган эди. Удан бир куни қийноқлар ҳақида гапириб беришини илтимос қилдим. У ўз сўзини шундай деб бошлади, “Мен кунлардан бир кун тонг саҳарлаб, ҳаммадан яшириб бомдод намозини ўқидим. Мени намоз ўқиганимни “СПП”, “ТБООШ” (Тартибни Бузишни Олдини Олиш Шахобчаси) кўриб қолиди. Улар менинг фамилиям ва исми шарифимни ёзиб олишди. Ўша вақтда мен Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги УЯ-64/66 муассасида жазони ўтаётган эдим. Колонна бошлиғи сурхондарёлик Эркин Бобоқулов олдига олиб боришди. Эркин Бобоқулов, “Режимни бузганлигингиз учун 5 сутка “ШИЗО”га ўтириб чиқасиз!” деди, мени “тарбиявий бўлим”га олиб боришди. У ерда бир гуруҳ ходимлар турган экан, мени обдон дўппосладилар. Кейин эса, “ШИЗО”да турган хонамга хлорни олиб келиб сепишди.  Хлор устига сувни сепишди. Беш сутка ўтирган бўлсам ҳам, хлор мени бутун танамга роса сингиб  кетди. Айниқса, кўзимни очолмайман. Кўзларим худдики жойидан ўппирилиб кетайин дейди. Шундай қилиб беш сутка тишимни-тишимга қўйиб чидадим. Шундан сўнг, мени Санчастда бир ой даволашди. Ҳозиргача ўшани асорати қолган…”

М.Қ.: Фахриддин ака! Сиз 4 йилу 5 ой давомида  иккита муассасада бўлдингиз. Шу муассасада “Туберклёз”, “Сил” ва “СПИД” касаллиги билан оғриганлар бормиди?

Ф.Т.: Унақалар биссёр эди. Навойи вилояти УЯ 64/36 муассасасида асосан, “Туберклёз” ва “Сил” касаллиги билан оғриганлар жуда кўп бўлган. Масалан, мен билан бирга ўтирган, Андижон вилояти Марҳамат туманида яшаган, 18 йил давомида ўтирган Каримов Ҳакимжон деган биродар бор эди. Унинг сўзига қараганда, “УЯ-64/36 муассасасида “Туберклёз” ва “Сил” касаллиги билан оғриганлар, 1000 дан ошиқ бўлган. Хаттоки, шундайлари ҳам бор эди-ки, бир умр каровотга “мих”ланиб қолганларини учратиш мумкин эди.  Уларни сунъий йўл билан озиқлантиришар эди. Мен шу муассасда ҳар йили бориб даволанардим. Ўзим бу касалликларни заҳ ва нам жойларда ётиб орттирганман.

2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг топшириғига кўра, бу муассаса ёпилди. Бу 100 йилликда  у ерларда ҳеч нарса қуруб ва экиб ҳам бўлмайди. Чунки, минг марта дори-дармон сепиб йўқотаман дегунча қанчадан-қанча одамни ёстиғини қуритади. “Сил” таёқчаларини йўқотиш қийин… Бу касалликларнинг асосий келиб чиқиши яхши озиқланмасликдан. Қамоқхона шарт-шароитлари жуда ҳам ёмон эди. Озиқ-овқат мутлоқо етмасди…

Мен шу 4 йилу 5 ой давомида ўттирган бўлсам, “наркомания” ортидан “СПИД” (ОИТС) касаллигини орттирганлар, Қашқадарё вилояти “Шайҳ-Али” УЯ-64/49 жазони ўташ муассасида 100 дан ошиқ эди. Навоий вилояти “Қизил-Тепа” тумани УЯ-64/47 жазони ўташ бошқармасида эса 300 дан ошиқ эди. Улар “қора рўйхат”да турарди. Навойи вилояти қамоқхоналарида кейинги охирги йилларда озиқ-овқат масаласи анча яхшиланди. Уларга алоҳида иммунитетни кўтарадиган озиқ-овқатлар берила бошлади…

М.Қ.: Яна шу мавзуга ойид бир савол туғилиб қолди. Мана, УЯ-64/36 муассасасини 2017 йил ёпилди демоқдасиз. У ердаги ўта оғир касалликка чалинган маҳкумлар қаерга олиб кетилди?!

Ф.Т.: Уларнинг кўплари, “Жазони Ўташ Бош Бошқармаси”га олиб келинди. Бутун Ўзбекистон зоналарига бўлиб-бўлиб юборилди. Ўта оғирларини эса, Республика “СИЛ” касалликлар шифохоналарига ётқизишди. Айнан, “Туберклёз” касаллигига чалинган, Фарғона вилоятидан, қўқонлик Ўрмонов Равшан биродар бор эди. У узоқ йиллар “Туб” касаллиги билан даъволанган. У асосан касалликни 18 йил давомида ўтирган вақтда юқтирган. Унинг ўзи шундай дейди, “Мен дастлабки қамоқхонада тушган вақтимда қамоқхона шарт-шароитлари жуда ҳам оғир эди. Озиқ-овқат масаласи жуда ҳам қийин эди. Бизлар ётган баракларда дераза ойналари йўқ эди. Хоналар заҳ ва нам эди. Битта барракда 500 тадан ошиқ одамни ётқизган вақтлар бўлди. Хаттоки, шундай даврлар бўлди-ки, битта жойда, учта маҳкум бир кечага жой алмашиб ётганмиз. Албатта, бундай бўлгандан сўнг “ТУБ” ва “СИЛ” касаллиги ўз-ўзидан келиб чиққади-да! Ўзбекистон Мустақилликка эришган даврларда ҳар бир зонада 5000 мингдан ошиқ маҳкумлар бор эди. Ҳар бир маҳкумни озиқ-овқат билан таъминлаш қийин масала эди. Нон топиб ейиш қанча машаққат эди. Хаттоки шундай вақтлар бўлган-ки, эркаклар бир бурда нон учун “орқасини” сотганлари ҳам бўлди….”

М.Қ.: Қамоқхона ичида яна “ҚАМОҚХОНА” бор деб эшитганман. Шу гап  ростми?!

Ф.Т.: Ҳа, албатта рост! Тошкент шаҳри, Юнус-Обод туманидаги собиқ УЯ-64/1“Тоштюрьма” ҳибисхонасида, “подваль”лар бор эди. Мен 2014 йил қамалган давримда ҳибисхонанинг 1-овулида бўлганман. “Подваль”нинг чуқурлиги 7 метрни ташкил этади. Ўша ер тўлада 5 мерт чуқурликдан зиёдроқ ЗИНДОН ҳам бор эди. Бу зиндон собиқ шўролар даврида қурилган эди. У ерда “жамият учун жуда хавфли, ўта оғир жиноятчилар” сақланган. Навойи вилояти, “Қизил-Тепа” тумани УЯ-64/47 муассасида мен билан бирга ўтирган, жиззаҳлик Мансур ака бор эди. У 25 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Ана шу одам зиндонда 5 йил ўтирган. Ундан кейин, Бухоро вилоятидаги “Қоровулбозор” қамоқхонасида 3 йил “одинночное”да ўтириб чиққан. Қамоқхонларда “тарбиявий бўлим” деб номланадиган “ШИЗО”лар ҳам бор. У ерда аосан маҳкумларни тарбиялаш мақсадида 5-15 суткагача қамайди. “ШИЗО”да ўтирган маҳкумларни ҳар куни 10-15 даррадан оёқ остига яъни, товонига уришади. Масалан, мен билан бирга “ШИЗО”да ўтирган 2 та тошкентлик Жасур Жўраев ва Умедлар 2016 йил УЯ-64/49 муассассида ўтирган давримизда “Зампороль” полковник Акбаржон Боқиев бор эди. Ўша иккаласини “ШИЗО”га олиб кириб, қипп-ёлонғоч қилиб, дубинка билан роса дўппослаган эди. Уларни урган вақтда 3 та дубинка синиб кетган эди. Уларнинг танасидаги дубинка излари, 2 ой давомида шундайлигича турди. Хаттоки Умеднинг ота-онаси ўғлини кўриш учун борганларида фарзандларини кўрсатишмади. “Муассасасда профлактика ишлари кетаётганлиги туфайли, “свиданка” вақтинчалик тўхтатилади” деб қариндошларига ёлғон гапиришганди…

Хаттоки, шундай даврлар бўлган-ки, маҳкумни, “руҳий жараён кечган давр” деб уни “ШИЗО”да  қамаб “даволашган”.  Шундай вақтлар бўлдики, маҳкумлар ўзини-ўзи олмос билан вена қон томирини очганлари ҳам кўп бўлди. Масалан, 2015 йил 3 октябрдан Боходир исмли маҳкум сув бермаганликлари учун ўзини-ўзи “очиб” қўйди. Қашқадарё вилоятида сув масаласи қийин эди. 1-дона “Кент” сигарети учун 1-литр сув сотилар эди. Суви йўқ маҳкумлар эса шўр сувни истеъмол қилишар эди…

М.Қ.: Фахриддин ака! Сиз билан бирга ўттирган ҳуқуқ фаолларидан кимлар бор эди?

Ф.Т.: “Мазлум” нодавлат нотижорат ташкилотининг раиси Аъзам ака Турғунов, “Эзгулик” нодавлат нотижорат ташкилотининг Андижон вилояти бўйича раиси Исроил ака Холдоров,  мустақил журналистлар Дилмурод ака Саидов. Машҳур артистлардан  Абдуллажон Қурбонов ҳам бор эди…

М.Қ.: Сиз ўша Қашқадарё вилоятининг  “Шайҳ-Али” УЯ-64/49 муассасасида қамоқхонада бўлган вақтингизда ҳуқуқ ҳимоячилари орасида пикет ва норозилик акцияларни ўтқазган экансиз. Шундан кейин сизни Навоий вилояти “Қизил-Тепа” тумани УЯ-64/47 муассасасига юборишган экан. Шу гап тўғрими? Бундай ҳолатлар қамоқхоналарда кўп бўлармиди?

Ф.Т.: Ҳа, рост! Мен  Қашқадарё вилоятининг УЯ-64/49 муассасасида жазони ўтаб юрган вақтимда бир неча бор, пикетлар уюштирдим. Ноҳақ қамоқда ўтирганлигим ва норозилик аксияларини ўтқазганлигим учун мени 2016 йилнинг 26 июнида Навоий вилояти “Қизил-Тепа” тумани, УЯ-64/47 муассасасига юборишди. Мени аввалига Қашқадарё вилоятининг “Шайҳ-Али”, УЯ-64/49 муассасасининг “Зам Пороль” Акбаржон Боқиев ва 16 туркум (отрядь) раҳбари майор Асроржон Исҳоқовлар бошчилигида менинг устимдан “Далолатнома” тузиб, Тошкент шаҳридаги, УЯ-64-1 “Тоштюрьма” ҳибсхонасига олиб кетишди. Мен у ерда 20 кун турдим. Кейин мени, Қамоқхоналарни устидан назорат қилувчи мансабдор шахс, Шоди исмли капитан: “Агар Сиз қамоқхона тўғрисида бизга информация берсангиз. Биз Сизни яна ўша келган манзилингизга қайтариб юборамиз” деб айтди. Мен “мен “козёл” эмасман!”деб жавоб бердим. Хоҳлаган ишларингизни қилишларингиз мумкин дедим. Шунда у мени қўрқитмоқчи бўлди. “Мен Сизни лахмачлар гуруппасига ташлайман!” деди. Мен розилик билдирдим. Улар мендан ҳеч бир садо чиқмаслигини билиб, шундан кейин мени Навоий вилояти “Қизил-Тепа” тумани УЯ-64/47 муассасасига оғир ишларга жалб қилиш мақсадида юборишди… Норозилик акциялари қамоқхоналарда жуда кўп бўлган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97 моддаси билан 23 йилга қамалган, Андижонлик Нурбек бор эди. Ўша “Штаб” олдидаги катта сув башнясининг устига чиқиб, Қашқадарё вилояти МХХ ва Прокуратура органларини чақириб беришларини сўраб мурожаат қилганди. Уни мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Бироқ, у Бухоро вилояти “Қоровул бозор” қамоқхонасига сургун қилинди…

М.Қ.:  Фахриддин ака! Сиз Навоий вилоятида  жазони ўтаб юрган вақтингизда, сизга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244 моддаси 2 қисми билан Жиноий иш очиб “огоҳлантириш” беришган экан. Шу ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

Ф.Т.: Бу воқеа, 2016 йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтган эди. Ўша вақтда Навойи вилояти МХХ ва Навойи вилояти “Қизил-Тепа” тумани УЯ-64/47 муассасининг биринчи ўринбосари, (биринчи ўринбосар ҳар бир зонада МХХнинг махсус ходими бўлар эди) Акмалжон Бердимуҳаммедов шу муассасанинг махсус бўлим опери капитан Муроджон Зоҳидов 6 туркум (отрядь) бошлиғи, лейтинант Абдуллаевлардан иборат мансабдор шахслар ҳамда УЯ-64/47 муассасасининг маҳкумлари: Усмонов Ҳусанжон, Олтмишев Одилбек ва наманганлик Илҳомжонлар менга қарши кўрсатма беришган эди. Навойи вилояти МХХнинг тергов бўлимидан махсус терговчи келди ва мен билан суҳбат ўтказиб, тергов ишларини олиб боришди. Терговда уларнинг кўрсатмалари исботланмади. Шундан сўнг менга нисбатан “огоҳлантириш” беришди. Бироқ мени то Навоий вилояти УЯ-64/47 муассасидан озодликка чиқиб кетгунимча “диний оқим” ва “тарбияси ўта оғир бўлган маҳкумлар рўйҳати”га қизил ранг билан ёзиб қўйишган эди. Мен “ЭРК” Демократик партиясидан бўлганлигим учун уларни мени динга тиркаб қўйиш учун бирон-бир асослари қўлларида йўқ эди. Лекин, баъзи маҳкумлар “диний оқим”га қўшилиб кетиб, “уголовник” бўлса ҳам уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244, 215 ва бошқа моддаларини қўллаб, маҳкумларни синдиришган. Масалан, шундайлардан бири 2012 йил бўлган эди. Қашқадарё вилояти “Шайҳ-Али”,УЯ-64/49 муассасида Ким исимли корейс миллатига мансуб маҳкум бор эди. У шу муассасада Ислом Динини қабул қилган ва очиқдан очиқ намоз ўқиб юрган. У турли хил оқимларга кирган. Унга бир неча бор “огоҳлантириш” беришган. У ўзининг йўлидан қайтмаган. Кейин унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159 моддасини қўйиб суд қилишган. Шунга қарамасдан яна у ўз ишини давом эттирган. Кейин уни Қашқадарё вилояти “Вақтинчалик Ушлаб Туриш Бўлими”га олиб кетганлар. Кимни ўша ерда ўлдириб юборишган….

М.Қ.:  Нега? Қамоқхонада туриб самосуд қилиши мумкинми?!

Ф.Т.: Сиз бир нарсани ҳеч қачон унутманг! “СИЗ ЖАННАТМАКОН, ЎЗБЕКИСТОНДА ЯШАМОҚДАСИЗ!”, Ўзбекистонда ҳамма нарса бўлиши мумкин!!!

М.Қ.: Қизиқарли суҳбатингиз учун катта раҳмат! Биз бундан бағоят хурсанд бўлдик. Ишларингизга каттадан-катта омадлар тиллаб қоламиз!

Ф.Т.: Сизларга ҳам омад ва маъсулиятли ишларингизга каттадан-катта зафарлар тилаб қоламан.

Машрабжон Қаландаров суҳбатлашди