Кубатин ва троллар

Кубатин ва троллар
52 views
09 December 2018 - 8:00

Эътибор қилган бўлсангиз сўнги бир неча кун ичида ДХХ троллари томонидан бир нечта сохта профиллар очилиб Андрей Кубатинга қарши қоралаш кампанияси бошланиб қолди.

Троллар асосан катта гуруҳларга пост тарқатишни бошлади. Буларнинг жазавага тушишидан Кубатин ишида қандайдир силжиш бошланганга ўхшайди.

Чунки бу иш қайта кўрилса бир қанча подставачи ва тухматчи чекистларнинг тинчи бузилиб қолади. Шунинг учун оёғи куйган товуқдек типирчилаб қолишган. Бироқ тролларнинг постларига ишониб қолганлар ҳам кузатилмоқда.

Шу сабабли фейсбук аҳли Кубатиннинг озодлиги учун ҳаракатни кучайтирииш керак. Бегуноҳ бир олимнинг туҳматлар билан ноҳақ қамоқда ўтириши қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат.

Чунки ҳозир овоз чиқармасак бундай кун ҳар кимнинг бошига тушиши мумкин. Тухматчилар жазосини олиши лозим.

Султон Бурхонов 

facebook.com