Қалайсизлар энди вилоятликлар!?

Қалайсизлар энди вилоятликлар!?
53 views
10 December 2018 - 7:00

Ўзбекистон фуқаролари 10 дан ортиқ давлатларда 30 кундан 90 кунгача визасиз юришлари мумкин экан.

Тошкентда эса 6-куни маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. МАҚСАД НИМА ЎЗИ? Пул ишлаш бўлса фантазия нега бунча тор, сал КРЕАТИВ фикрлаш керак, ҳар ҳолда ХХI асрда яшамоқдамиз.

МАСАЛАН: Ҳар бир вилоятлик Тошкентга 5 кундан 15 кун муддатга келса 10-кун учун виза ҳаққи 100 000 сўм тўласин, агар енгил автоси билан кирса (шаҳарга киришдаги постларда ҳар бир кун учун 5000 сўмдан тўлов жорий қилиш керак). Агар келаётган вилоятлик Тошкентга БЕМАҚСАД, яъни томошага бўлса ВИЗА ҳаққи 2 карра кўпайтирилсин.

ВИЗАДАН ташқари яшаётган маҳалласидан ва профилактика нозирига Тошкентда ЖИНОЯТ қилмайман деб ҚАСАМ ичиб келсин (қасам тексти справка шаклида бўлиб маҳалла раиси унга муҳр урган бўлиши керак).

Ҳа айтгандай ҚАСАМ справкаси учун маҳаллий буджетга ҳам алоҳида ТЎЛОВ жорий қилиш керак (10 000 сўм). ҚАЛАЙСИЗЛАР ЭНДИ ВИЛОЯТЛИКЛАР!?

Шуҳрат Расулов

facebook.com