Машҳур америкалик олимнинг Ал-Хоразмий юртида программистлар симпозиумини ўтказишдаги ташаббуси ва ташрифи

Машҳур америкалик олимнинг Ал-Хоразмий юртида программистлар симпозиумини ўтказишдаги ташаббуси ва ташрифи
19 views
10 December 2018 - 10:00

Машҳур америкалик олимнинг Ал-Хоразмий юртида программистлар симпозиумини ўтказишдаги ташаббуси ва ташрифи.

Кўпчилик ўзини программа яратувчи деб ҳисоблайдиган программистлар америкалик олим Дональд Эрвин Кнутнинг “The Art of Computer Programming” (Компютерда программалаш санъати) китоби билан юзаки бўлса ҳам таниш бўлса керак. Д.Кнут китобни 1962 йил ёзишни бошлаган ва 1973 йилгача 3 та том ёзилган. 4 томи эса 21 асрда яратилди. 1999 йилда ушбу китоб охирги 100 йилликни 12 та физика-математика монографиялари қаторига киритилган.

Дональд Эрвин Кнут 1938 йили АҚШнинг Висконсин штатида дунёга келган.Фан оламида Дональд Кнут программалаш ва ундаги асосий алгоритмларга бағишланган асарлари билан 20 асрда программлаш асосларини яратган олимлардан ҳисобланади. Хўш бу одамни бизга нима алоқаси бор дерсиз. Дональд Кнут математика ва программалашдаги алгоритмларни чуқур ўрганиш жараёнида “Алгоритм” сўзининг машҳур олим Ал Хоразмий номидан келиб чиққанлигини ва унинг ватани ҳозирги Ўзбекистоннинг Хоразм ҳудуди эканлиги ҳақида хабар топади ва СССРга ташрифи давомида Хорзамга келиш истагини билдиради.

1970 йилларнинг бошида у Совет программалаш(дастурлаш) асосчиларидан бири бўлган олим Андрей Ершов билан суҳбатда ундан “Алгоритм” сўзнинг маъноси ҳақида сўрайди ва бу сўзнинг ватанида бутун дунёдан программистлар келиб буни нишонлаши яхши иш бўлишини айтади.

Шундай қилиб А.Ершов СССР ФАдан Хоразмда алгоритмлар бўйича симпозум ташкил қилишни сўрайди ва у 1979 йилда Урганчда ташкил қилинади. Симпозиум 6 кун давом этади. Доналд Кнут бу симпозиумни яхши сўзлар билан хотирлайди. Шунингдек у ўз хотираларида Орол денгизини “Хоразм кўли” деб ҳам атайди. Аҳолининг меҳмондўстлигини алоҳида қайд қилиб ўтади.

facebook.com