“Тоқиятуш-шошия” тарихини биласизми?

“Тоқиятуш-шошия” тарихини биласизми?
58 views
11 December 2018 - 8:00

“Тоқиятуш-шошия” қадимда Шош аҳлининг севимли бош кийими эдими? Нимага у Ливияда “Шош бош кийими” номи билан машҳур? Бу дўппи қандай қилиб Тунис ва Ливияларга етиб борган ва оммалашган?

Санатуллоҳ Қорахонийнинг маълумотларига кўра “Тоқиятуш-шошия” номли Тошкент аҳлининг бош кийими Ливия ва Тунисда севиб кийишаркан.

Бунинг ўзига хос тарихи бўлиб, қадимда Шошликлар “Тоқия” деган дўппини Тунис халқига кўрсатиб, уларга бу бош кийимни тикишни ўргатиб қўйишган экан. Бухорийлар Сицилияга етиб боргани каби, бизнинг тиниб-тинчимаган халқ вакилларимиз у ерларга ҳам кўчиб ўтишган кўринади. Мисрдаги Тулунийлар ва Мамлукларни эслашнинг ўзи кифоя.

Демак, бундан ўзбек маданияти наинки Яқин Шарқ, балки Шимолий Африкага ҳам ўз таъсирини ўтказганини кўриш мумкин.

Шоҳиста Ўлжаева

facebook.com