Калифорнялик итлар

Калифорнялик итлар
43 views
12 December 2018 - 7:00

 

 

    КАЛИФОРНИЯЛИК ИТЛАР

Ўзбекнинг қонин сўрган,
Бордир “кана”-ю, “бит”лар.
Хаққим хузурин кўрган,
Калифорниялик итлар.

Халқ айласа хам нола,
Тук этмас унда тола.
Ачинганингдир Лола,
Калифорниялик итлар.

Чироқ ўчган, газим йўқ,
Хоким “қис” деб урар тўқ.
Лек биз борки сизлар тўқ,
Калифорниялик итлар.

Бахтинисодир бемор,
Дарднинг зарбидан безор.
Унга йўқ пул сизга бор,
Калифорниялик итлар.

Халқ кўзидан ёш оқар,
Унга хўрликми ёқар,
Хон қизимиш итбоқар,
Калифорниялик итлар.

Елкадошлик- фарзимиз,
Шудир хаёт тарзимиз,
Борку сиздан қарзимиз,
Калифорниялик итлар.

Гох ғазабга тўламиз,
Бизку очдан ўламиз.
Сиизга қурбон бўламиз,
Калифорниялик итлар.

Ер усти-ю ер ости,
Бойлигимиз кўп рости.
Лек сизни қайғу босди,
Калифорниялик итлар.

Халқ ойлигин шу боис,
Эл бойлигин шу боис,
Сизга сарлашмиш жоиз,
Калифорниялик итлар.

Феълию ақли расво,
Гўрида бўлсин расо,
Сўраб ўтирмас фатво,
Калифорниялик итлар.

Доҳийнинг зурриёди,
Дер: Мухиммас эл доди.
Сиз бўласиз исботи,
Калифорниялик итлар.

Сиз-чун ишлар ёш қари,
Сиз-чун пахтамиз зари.
Ёрдам кетди сиз сари,
Калифорниялик итлар.

Бир аёл шундоқ деди,
Сўзи ич этим еди:
“Биз хам ит бўлсак эди”
Калифорниялик итлар.

Шунда балки бефахм,
Исмигул айлаб рахм,
Сизга бермасди хаққим,
Калифорниялик итлар.

Мен миллати Иброҳим,
Балки кўпдир гуноҳим.
Лек хаққа етсин охим,
Калифорниялик итлар.

Қилганига гумроҳлик,
Қилинг У Кун гувоҳлик.
Шеър атадим илмоқлик,
Калифорниялик итлар.

Гарчи эмасман Жомий,
Бир сатр айтай оний:
“Топибсизлар зўр хомий”
Калифорниялик итлар.

P.S:
​​#бахтинисо_яшасин

Бахтинисо билан бугун гаплашдим. У осон енгиладиган қиз эмас, умид қилишдан ва интилишдан чарчамаяпти. Аммо мен ундай оптимист эмасман. Уч ойда $ 11 000 йиғилган хайрия суръати билан у икки ҳафтада $ 19 000 йиға олишига ишонмаяпман.????????????

Ўтган ҳафта Лондоннинг “Харродс” савдо марказида хотинлари билан шопинг қилиб юрган араб шайхларини кўрдим. Тимсоҳ терисидан тикилган сумкаларни сотиб олишмоқда эди. Нархи $ 5000 дан бошланади…

Бугун Лола Каримова дунёнинг аллақайси бурчагидаги итларни қутқараётгани ҳақида хабар тарқалди…

Бахтинисо кўп нарса истамаяпти. Унга қари бувиси қарайди. Қиз белидан пастини сезмайди. Бувиси уни кўтариб юради.

Бувисини боғлаб бериб қўймаган. Кейин у нима қилади? Ҳеч бўлмаса, ҳожатга ўзим боролсам эди деяпти.

Туркиялик шифокорлар операция қилиш мумкин дейишибди. $ 30 000 керак бунинг учун.

Бир нечта сумканинг пули унинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Ўша итлар қатори Бахтинисонинг ҳам яшашга ҳаққи бор.

Билмадим, балки пулдор саховатпарварларнинг хайр эшикларини тақиллатиш, балки донор ташкилотларга чиқиш керакдир. Вақт оз қолди. Икки ҳафтада халқ $ 19 000 йиғолмайди деб қўрқаман. Чунки ўзи ҳам ошиб-тошиб кетгани йўқ.

Ушбу постни имкон қадар улашинглар ёки ўзингиз Бахтинисо ҳақида ёзинглар. Гап тимсоҳ ёки итлар эмас, одам ҳаёти устида кетяпти.

Бахтинисони қутқарайлик. Шу дунёнинг бир чеккасида у ҳам яшасин.

Бахтинисонинг ижоди: @baxtiniso
Телефон рақами: +998919452793
Телеграм: @baxti_niso

Пул ўтказиш учун:

CLICK, PAYME:????
8600140465268465

“Сбербанк”: 4276 3801 5639 0945 (Тоғаси Ўктам Баратов номида)

@shahnozxon

13:52-11.12.2018
Абдураҳмон Мешаян

facebook.com