Бўлар

Бўлар
28 views
13 December 2018 - 6:00

 

МАХДУМҚУЛИ

     

 

БЎЛАР

Ёнғоқдан ажратиб яшил пўстлоғин –
Сувига соч чайсанг, қора ранг бўлар.
Ичинг шаърдан сақла, ғийбатдан тилинг,
Сақламасанг, кўнгил кўзи занг бўлар.

Ким бўлмасин, ёмонликка аҳд айлар –
Икки дунё ўз-ўзига қасд айлар,
Яхши қилиқ душманни ҳам дўст айлар,
Феълинг бузуқ бўлса, ишинг жанг бўлар.

Йигитнингким, бўлмас сўзда кесари,
Оёғидан юксалмайди назари,
Кимда бўлмас, билинг, иймон асари,
Юраги эримас, қўрс, тажанг бўлар.

Одам ўғли, ётса-турса осийдир,
Оқил одам тўғри сўзга қонийдир,
Билиб бўлмас, Ҳақнинг дўсти қайсидир,
Олқиш олган эрнинг иши ўнг бўлар.

Маҳдумқули, сўзим қисқа, шарҳи кўп,
Билмас – ҳеч ким, билганларнинг “оҳи” кўп,
Ернинг ердан, эрнинг эрдан фарқи кўп,
Ҳар кимса ҳам сўзлашганда тенг бўлар.

*****

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди