Жазава

Жазава
23 views
15 December 2018 - 6:00

 

 

ЖАЗАВА

Сўфининг рақсга тушишлиги, рост,
Қип-яланғоч ҳолда экани эриш.
Кўксида яланғоч ҳислари гуррос,
Либослар киймоқдан мақсад – тозариш.

Куйлаб, юборади, кўз ёшлари ҳам,
Шаффоф баданига ярашса либос.
Ибодан бичилган кўйлаклар кўркам,
Диккайган ҳар бир мўй чиркиндан халос.

Осмонлар илашар, этакларига,
Бошларига қўнар, юлдузлар ва ой.
Маржонлар ўрнайди, билакларига,
Кўзларида ўйнар, равзани чирой.

Қуёшни коптокдек ўйнайди сўфи,
Уммонни ҳовучлар, соҳибкаромат.
Бутун бир вужуди, ишқининг сопи,
Муҳаббат уфқлари шундай, аломат…

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com