Соя

Соя
69 views
19 December 2018 - 6:00

 

 

СОЯ

Либос юриб кетди, юрак тўхтагач,
Жонидан айрилди бир кун қиёфа.
Орадан қарийиб, минг йиллар ўтгач,
Ҳурликка эришди қамалган соя.

Банди эканини англади вужуд,
Насиба кесилиб, қолган эди танг.
Ўлимидан кейин у бўлганди бут,
Мурда билан минг йил қилган экан жанг.

Соя, қиёфанинг қўлини отди,
Кўзини ирғитди чиқинди томон.
Онгида озодлик тонглари отди,
Руҳидан кишанлар, ечилган замон.

Хайирлашмади ҳам асли билан у,
Гунграмас тилига айтди, лаънатлар.
Бутун борлиғидан ечилди, жоду,
Соя керишганда, зирқираб жонлар…

Ислом Холбой

facebook.com