Муҳаббат

Муҳаббат
49 views
16 December 2018 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

   

МУҲАББАТ

Ёнма-ёнлик — олис,
Ёнма-ёнлик — оз.
Бизлар бир-бировда яшашимиз шарт.
Фақат шу,
Бошқаси — жудолик, холос.
Бошқаси — даволаб бўлмайдиган дард.
Илтижо эмас,
Йўқ,
Афсун қиламан.
Сен менда,
Мен сенда
Бўламиз.
Бошқаси — бедаво дард. Мен биламан.
Бу дардни бир чексак
Ўламиз.