Биз ўзбеклар билан ака-ука қардошлармиз…

Биз ўзбеклар билан ака-ука қардошлармиз…
68 views
13 December 2018 - 7:00

Манашу кунларда Урумчига бориб келиб юрадиган бир акамиз билан кўришиб қолдим.

Менга. у ерда бўлган бир суҳбатни ҳикоя қилиб берди.

«Кунлардан бир кун, Автобусда жума намозига кетаётган эдим, тақрийбан 70 ёшлардаги бир уйғур отахон мен томонга юриб келар эди.

Автобусда барчаси хитойлар бўлганлиги боис, мен тарафга келаётганини дархол сездим.

У инсон билан кўришганимдан сўнг

Мендан: « Жумага кетмоқдасизми?» деб сўради.

Мен эса« Ҳа албатта»

Отахон «Шу, автобусда улгурмай қолсак керак, юринг таксида кетамиз, пулини ўртада тўлаймиз» деди.

Сўнг иккимиз келишган ҳолда, автобусдан Тушганимиздан сўнг, менга қараб:
«Сиз ким бўласиз? Тилингиз сал бошқачароқ экан» деб қолди.
Мен «Ўзбекман» дедим.

Ўзбекман деганимдан сўнг, ўзбек бўлсангиз, яна бошқаттан кўришиб қўяай сиз билан деб, яна қайта қучоқлашиб кўришди мен билан.

Сўнг менга қараб:

«Укажон, манашу ерда кўраётган нарсаларингизни бориб ўзбекларга айтинг! Биз ўзбеклар билан, ака-ука қардошлармиз. Буни исботи ўлароқ, Алихонтўра Соғуний ўзбек бўлган, биз уни ўзимизга йўл бошчи ўлароқ сайлаганмиз. Тарихда ҳам биз ҳар доим бир-бимизга елкадош ўлароқ ёрдам бериб келганмиз.

Буни мисоли:

Рус бостириб келганида, бизлар уларни химоямизга олиб, ўзбекларга бошпана берганмиз.

Бизга хитой бостириб келганида, улар бизни ҳимоя қилиб, бизга бошпана берган.
Ҳозир бу ердаги ўзбеклар ўзларини уйғур ҳисоблайди, у ердаги уйғурлар ўзларини ўзбек ҳисоблайдилар.

Сиздан илтимос, манашу ерда бўлаётган ҳолатни у ерга бориб етказинг укажон. Ҳеч бўлмаса бизга дуо орқалик ёрдам беришсин.»

Яна айтишича, Урумчидан ўттиз километр узоқликдаги шаҳарда турар экан, жумъани Урумчида ўқишининг сабаби, у ерда жумага чиқганларни пенсиясини, «Худоинг берсин, партияга ишонмасдан, Худога ишонасан» деган иддао билан бермай қўйишар, шу сабабдан узоқдан бўлса ҳам, шаҳарга келиб жума ўқиб кетар экан..

Аллоҳ учун, қўлимиздан келганича, ҳеч бўлмаса дуоларимиз ила биродарларимизга ёрдам берайлик.

Умар Алимов

facebook.com