БМТ Ўзбекистон таклиф қилган резолюцияни бир овоздан қабул қилди

БМТ Ўзбекистон таклиф қилган резолюцияни бир овоздан қабул қилди
43 views
14 December 2018 - 9:38

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, БМТ Бош Ассамблеяси 12 декабрдаги ялпи сессиясида Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюциясини қабул қилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида мазкур резолюцияни қабул қилиш ташаббуси билан чиққан эди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, резолюциянинг асосий мақсади — барча учун таълим олиш имкониятини тақдим этиш, саводсизлик ва билимсизликни бартараф этишдан иборат.

Ҳужжатда “бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни ўрнатиш, диний эркинликни таъминлаш, диндорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг камситилишига йўл қўймаслик”ка ҳам чақирилган.

Резолюция БМТнинг барча аъзо давлатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва мазкур ҳужжатга 50 дан ортиқ давлат ҳаммуаллифлик қилди.

ЎХҲ ахборот бўлими