Қонун фақат оддий халқ учунми?

Қонун фақат оддий халқ учунми?
27 views
14 December 2018 - 14:53

Диққат, жудаяммм катта ПОРАХЎР қўлга олинди, олган пораси 60 доллар!

Энг катта хавфли коррупционерни қўлга олишди, ҳуқуқ тартибот идораларига ҳамда бу нарсани ТВга олиб чиққанларга албатта ёғ билан гуруч берилиши шарт!

Уят, акулалар туриб, бир фаррошни ҳаёт қийинчилиги, иқтисодий оғир вазиятидан, ночорликдан олган 500 минг сўмини пора деб эътироф қилишга.

“Статистика” учун, “галочка” учун фаррошдан бошқаси топилмадими? Бу фаррош хотин ўзи умри қора меҳнатда ўтгани кўриниб турибдику, ноилож, ночордирки шу арзимаган 500 мингни олибди.

Шу аёл бечорани бошқа дарди камми, кўринишини қаранг бир абгор аҳволда экан ўзи. Шу фаррошни порахўр дея ушлаган ходимлар шу аёл бир ойлик меҳнати учун қанча маош олишини билишармикан а?

Шуни порахўр деб ушлагангаям, коррупция дея ТВга олиб чиққангаям минг…!

Эслатиб ўтаман, Самарқанд вилоят ҳокими Туробжон Жўраев 1 млн. доллар, Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов эса 400 минг доллар пора билан қўлга тушган. Бу порахўрлар ТВ орқали кўрсатилгани ҳам йўқ, озодликдан маҳрум ҳам қилингани йўқ, лавозимидан четлатилди холос ва шу билан унутилди қилган ишлари.

АДОЛАТ деган тушунчани ё четга суриб қуяйлик ёки умуман ютвора қолайлик, ИЛТИМОС!!!

Фаррошлик билан шуғулланган аёл пора билан қўлга олинди!

Farhod Ismailov paylaştı: 12 Aralık 2018 Çarşamba

facebook.com