Гулнора Каримованинг қанча пули ва мулки бор?

Гулнора Каримованинг қанча пули ва мулки бор?
98 views
14 December 2018 - 18:25

Куни кеча, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга “молиявий ва жисмоний” кўмак беришга аҳд қилган Гулнора Каримованинг қанча пули ва мулки бор? “Настоящее время” дастурининг айтишича собиқ “ўзбек маликаси”нинг пуллари, қимматбаҳо қоғозлари ҳамда кўчмас мулклари бугун дунёнинг 12 мамлакатида ўз вақти соатини кутиб ётибди. Мен эринмай бу маълумотларни шу дастурдан кўчириб олдим ва сизга ҳавола қилдим.

Марҳамат:

1. Швецарияда унинг 777 миллион 800 минг доллар пули ва Колонья шахрида 18,5 миллион франкда бахоланган қасри бор экан.

2. Швецияда эса 30 милион доллари сақланаяпти.

3. Буюк Британияда Гулноранинг 4 миллион фунт стерлинг пули ҳамда Лондон шаҳрида нарҳи 22 миллион 900 минг фунт стерлинг бўлган уйи бор.

4. Франция: Бу мамлатдаги киборлар маскани ҳисобланган Сан Тропе шаҳрида Гулнора Каримовнинг умумий нарҳи 52 миллион 500 минг евро бўлган бир нечта қасрлари турибди.

5. Латвияда эса 16 миллион 500 минг долларлик пул ва қимматбаҳо қоғозлар Гулнора Каримовага тегишли. Шунингдек, мамлакат пойтаҳти Рига шаҳрида нарҳи 9 миллион долларлик дам олиш маркази ҳам Гулнораники экан.

6. Ирландияда собиқ диктаторнинг қизи 300 миллион долларга тенг пул ва қимматбаҳо қоғозларни яшириб қўйган.

7. Германияда 2 миллион евро ўша ердаги банк хисоб рақамларида турибди.

8. Испанияда озроқ экан. Атиги 82 минг доллар,

9. Мальтада эса Гулноранинг 50 миллион долларлик самолёти бор.

10. Россияда унинг 6 миллион доллар пули ва 2 миллион долларлик кўчмас мулки матбуот назарига тушган.

11. Ялта шаҳрида квартираси ҳам бор.

12. Гонконгда 67 миллион доллар пул ва The Arch номли осмонўпар бинода 15 миллион долларли ҳашаматли пентхаус.

13. Бирлашган Араб амирликларида унинг 32 миллион долларлик пуллари ҳамда 31 миллион 500 минг долларга тенг келадиган олтин буюмлари ва олтин билан кафолатланган қимматбаҳо қоғозлари бор. Бундан ташқари, Дубайда собиқ “маликанинг” 67 миллион 400 минг долларга баҳоланган пентхауси, икки вилласи ва икки меҳмонҳона комплекси ҳам бор.

Шундай қилиб, “Итоғоооо” дермиди Сотти кенойи, Ўзбекистондаги ижтимой ва сиёсий саҳнага оқ отда кириб келишни мақсад қилган Гулнора Каримованинг:

1 миллиард 394 миллион 100 минг АҚШ доллари,

63 миллион 500 минг фунт стерлинг,

27 миллион 100 минг евро,

18 миллион 500 минг франк

миқдоридаги пул маблағлари ҳамда кўчмас мулклари бор экан!

Шу ерда бир гапни айтиб кетсам. Гулнора Каримова шунча маблағни ўз иҳтиёри билан Шавкат Мирзиёевнинг “ислоҳотларига” учун сарф қилиб юборганида ҳам камбағаллашиб қолмайди. Унинг қўлида, бугунги президентнинг Бош вазирлик давридаги “олди бердилари” ҳақида маълумотлар борлиги аниқ.

Шунинг учун Шавкат Мирзиёевнинг Гулнора Каримова билан мушук сичқон ўйнашга ҳадди сиғмайди. Ўзбекистоннинг сиёсий тарихидаги бу икки кимса бундан бу ёғига бир бирларини асраб авайлашга маҳкумлар… Уларнинг бири тойиб кетса, иккинчисининг ҳам аҳволи вой бўлиши турган гап.

Юқорида “Ўзбекистондаги ижтимой ва сиёсий саҳнага оқ отда кириб келишни мақсад қилган Гулнора” дедиму, ўзим шуни тасавур қилдим: оппоқ отда Гулнора, унинг ортида Абдуҳошим Исмоилов ва Юлдуз Усмонова бошчилигидаги шоу бизнес вакиллари виқор билан “Анжуманлар саройи” олдидаги майдонга кириб келишяпти. Гулнора ўтирган отни эса Мурод Ражабов етаклаб олган…

Ёзганим сўнгида яна бир гап ичимда қолмасин. Гулнора Каримова “Мирзиёевнинг ислоҳотларига молиявий ва жимоний ёрдам бераман” дебди. Молиявий, энди тушунарли. Бироқ, “Жисмоний ёрдами” нимаси? Ёки жинсий демоқчи бўлдимикин?!

Йўғе…

Улуғбек Ашур. Канада, Ванкувер.

facebook.com