Ўзбекистон бошида қилич турибдими ёки қутқарувчи?

Ўзбекистон бошида қилич турибдими ёки қутқарувчи?
58 views
15 December 2018 - 12:56

Ўтган ноябрь ойи Тожикистон тарихидаги энг улкан иншоот – Роғун ГЭС очилди. Бироқ қўшни Ўзбекистонда бу энди бизга қандай таъсир қилади деган саволлар ўртага чиқмоқда.

Ҳозирча Роғуннинг 6 агрегатидан биринчиси ишга тушди ва унинг жаҳонда энг баланд бўладиган тўғони ҳамон қурилмоқда.

Тожикистон расмийларига кўра, Роғун ГЭСидан Ўзбекистон ҳам катта фойда кўради, яъни жуда арзон электр қуввати ва сув таъминоти яхшиланади.

Роғун экологик тоза, ўта арзон электр ишлаб чиқаради. У тўлиқ битгач, қуввати Ўзбекистон қураётган зиддиятли АЭС , яъни Атом Электр Станциясидан ҳам кучли бўлади.

Шундай ҳолатда Ўзбекистон ва ўзбеклар учун Роғун кўпроқ хавфлими ёки қурилаётган АЭС деган саволлар сўралиши мумкин.

Ўзбекистон четга газ ва электр сотса ҳам, ўз халқини энергия билан таъминламай, муттасил энергия инқирози гирдобида қолиб кетмоқда.

Бундай ҳолатда арзон ва жуда катта қувватли электр ишлаб чиқарувчи Тожикистондаги Роғун ГЭСи ўзбеклар учун айни муддао бўлиши мумкин.

Аммо Ўзбекистондаги айрим таҳлилчиларга кўра, барибир, Роғун тўғони – Ўзбекистон бошида турган қилич.

Айни дамда, Роғун Ўзбекистонни қутварувчи халоскор ҳам бўлиши айтилмоқда.

Бу қандай ишлайди?

ББС Ўзбек Хизмати мухбири Аваз Тоҳиров Тожикистондан тайёрлаган лавҳани кўринг.

Продюсер: Рустам Қобил.

Манба: bbc.com