Вазир муовини: Бу йил ИИВ ходимлари деярли икки баробар кам пора олди

Вазир муовини: Бу йил ИИВ ходимлари деярли икки баробар кам пора олди
68 views
15 December 2018 - 12:59

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Жорий йилда ходимлар томонидан пора олиш жинояти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баробарга камайган.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Д.Назармуҳамедов Олий Мажлис Сенати мажлисида қилган чиқиши чоғида айтгани ҳақда ЎзА хабар қилди.

Вазир ўринбосари бу йил қанча ходим пора олганини айтмаган. Унинг айтишича, пора сифатида берилган пулларни олмасдан, пора бериш жиноятини фош этишда шахсий ташаббус кўрсатган 73 ходимга 118,8 миллион сўм мукофот берилган.

ЎХҲ ахборот бўлими