Нега Ўзбекистон фуқароси мамлакатнинг ўзи хоҳлаган жойида яшаш тугул бемалол юра олмайди?

Нега Ўзбекистон фуқароси мамлакатнинг ўзи хоҳлаган жойида яшаш тугул бемалол юра олмайди?
64 views
16 December 2018 - 9:00

Бир йил олдин Финляндияга келганимда кичикроқ шаҳардан ижарага уй беришди.

Уйни ижарага олганим прописка ҳисобига ўтаркан. Кейин бошқа шаҳарга кўчиб кетиш масаласи билан қизиқиб кўрдим.

Агар хоҳласам Финляндиянинг хоҳлаган ерида яшай оламан экан. Шарти, ўша ердан ижарага уй топсам бўлди экан. Бу уйни топшириб янги жойга кўчиб кетаверар эканман.

Давлат томонидан юкларимни ташиш учун бепул юк машинаси ажратиларкан. Янги жойдан ижарага ёки сотиб олган уйим менинг менинг номимга расмийлаштирилиши пропискам ҳисобланаркан. Жуда осон, жуда оддий.

Финляндияни қўйиб туринг, агар хоҳласам Европа иттифоқидаги истаган давлатда ҳеч қандай қоғозбозликсиз қонуний яшай оламан.

Тушунмайман, нега энди Ўзбекистон фуқароси мамлакатнинг ўзи хоҳлаган жойида яшаш тугул бемалол юра олмайди?

Нега энди Ўзбекистон фуқароси ўз юртида жиноятчидек милициядан қочиб юриши керак?

Мирзиёев Тошкентга қаердан келиб қолган эди? Арипов Тошкентга осмондан пропискаси билан тушганми?

Нега энди уларга мумкин-у бошқа вилоятликларга мумкин эмас?

Акмал Андижоний

facebook.com