Номусини сақлаган аёллар

Номусини сақлаган аёллар
34 views
18 December 2018 - 9:50

Жазоирга Француз армияси бостириб кирган пайтдаги аскарлардан бири ўзининг хотираларида қуйидагиларни ёзади:

Биз тозалаш амалиётларини олиб бориш илинжида, Жазоирнинг қишлоқ ва тоғли минтақаларида мужоҳидларни қидирар эдик.

Бизни кўрган қишлоқ аёллари яшин тезлигида молхона ва қўралар томон қочишар ва таналарига тезак ва ҳайвон чиқиндиларини суриб, келаётган сассиқ ҳид туфайли бизнинг тажовуз қилишимиздан сақланмоқчи бўлишар эди.

Ҳақиқатан ҳам, келаётган сассиқ ҳидлар сабабли биз уларга яқинлаша олмас эдик.

Модомики, дунёда яшар эканман бу ҳолат ҳеч ёдимдан чиқмайди ва кўнглимда ўз номусларини сақлаш учун тезакда чўмилган ўша покдомонлар учун ҳурматим ўзгача.

Мана Хақиқий муслималарнинг Жасорати!

Бундай муслималар, тарихда ҳам ҳозирда ҳам жуда кўп.

(Аллоҳим аёлларимизга ва биз эркакларга ҳам ҳаё бер ва ўзингдан ҳам ҳаё қиладигон ҳаё бер, Амин, Ё Зул Жалоли вал Икром )

Мухожир Полвон Ака Новқатлик Стокхольм
2018.12.17

facebook.com