Имомлар

Имомлар
26 views
18 December 2018 - 10:02

Ҳаёт тақозоси билан давлат ишида ишлайдиган одамлар билан кўп гаплашиб қоламан. Сигнал сўзлардан фойдаланиб уларни диний қарашларини билишга ҳаракат қиламан.

“Ҳаммаёни воҳҳобийла босиб кетди, ёш боллаям соқол қўйвоган, дода пайтида тинч юрарди була”.

Шу гапларни айтганимдан кейин, юзлари ёришиб, тўлқинлариб гапириб кетишади.

-Бизаям мусулмонмиз, Худога шукур. Ҳеч ким номоз ўқима, рўмол ўрама димаяптию, главний мана тинч тотув яшавоммиза, еб ичарин бор яна нима кере, бу ношукрлага. Майтабга рўмолда мумкинмас диса тўполон қипти. Эрга тегса ўрувуради. Болла ҳози ўқисинми мачитга чиқсинми?

-Худо хоҳласа манам пенсияга чиқсам номоз ўқиман. Ҳозир аҳволи кўриб турибсану, оиланиям боқиш кере. Ота-онамга қаравомман, улани рози қвомман, мана озми, кўпми халққа хизмат қивомман, одамлага фойдам тейвотти. Буям совобу тўрими? Худо кўриб турибти ўзи, бекор юрмаямман. Маниям эскичадан хаварим бор, уч тўртта сурала ётлаганман, патахагарчилилага борсам уялиб қомиман.

-Воқтим бўганда жума пумалага чиқиб тураман. Уч тўр сўм пул ортирсам худой қиламан. Мана адам ўлганларида маҳалладан чоллани чақириб ош бердим, совоби адамга тесин диб.

-Энди тўри эркечилида бўптуради, беайб парвардигор, бизаниям гуноҳимиз кўп, ну Худо Ўзи кечирсин диман. Худо меҳрибон кечиради.

Давом эттирсак гап кўп. Қўрқинчлиси улар буни самимий, чин кўнгилдан айтишади, бу сўзларига ўзлари ишонишади.

Юқоридаги сўзларни эшитсам ҳаёлимдан, Ҳижоб араблар кийими, соқол бу суннат холос, илм олиш ҳам фарз, тинчлик бебаҳо неъмат, халққа хизмат қилиш ҳам катта савоб, ҳар хил оқимларга қўшилиб қолманг, юртимиз тинчлигини кўра олмайдиган қора кучлар, ота-онани рози қилиш Худони рози қилиш каби минбардан айтилган маърузалар ўтади.

Мен имомларни, аҳли илмларни танқид қилмоқчи эмасман. Аммо қаранглар, экканингиз мевасини кўринг. Сизлар халққа етқазган, сайқаллаган динни кўринг. Бугун халқ намоздан кўра илм олишни, давлатга хизмат қилишни олий қўймоқда, Аллоҳдан кўра ота-онани устун қўймоқда, арабларга тақлид қилишни хоҳламай ярим яланғоч, ювуқсизларга тақлид қилмоқда, исломни маросимлар деб тушунмоқда, қариганда намоз ўқишни ният қилмоқда, маъсиятлар ботқоғидан чиқмай Худо меҳрибон деб ғарқ бўлмоқда.

Сизлар бизга буюришган, юқоридагилардан қўрқамиз деб қутулмоқчимисиз?! Ахир Аллоҳни буйруғини бошқалардан олийроқ қўйгани, Аллоҳдан бошқасидан қўрқмасликка одамларни даъват қилиш учун имом бўлмаганмисиз?!

Билмадим. Билганим сиз нима қилаётганингизни билиб турибсиз. Билиб туриб қилаяпсиз. Сиздан юқоридагилар нима фарзу, нима суннат, ким ваҳҳобию, ким хизбий буларни билмайди. Уларга ҳам ҳақни билдириб, фикрларини ўзгартира олмайсизми?!

Ўзингиздан тепадаги бир нечта одамни ҳаққа бошлаб, фикрларини ўзгартира олмасангиз, бутун бошли халқни қандай тўғри йўлга бошлайсиз, қандай фикрини ўзгартирасиз?! Мен имомларни обрўларини тўкмайман. Зеро бунга ҳожат ҳам йўқ, Улар ўзларини ўзлари шарманда қилишаяпти. Авваллари уларга ачинар эдим. Энди ачинмайман. Намозда ўқиётган сураларига амал қилмайдиган одамларга бошқа гапим йўқ.

“Одамларни яхшиликка чорлаб туриб, ўзингизни унутасизми? Ҳолбуки, китобни тиловат қиляпсиз-ку. Ақлни ишлатмайсизми?!”
Бақара сураси 44 оят.

Қудратуллоҳ Аҳмад

facebook.com