“Бобурнома”даги айрим сўзларнинг тарихий-этимологик таҳлили

“Бобурнома”даги айрим сўзларнинг тарихий-этимологик таҳлили
91 views
18 December 2018 - 10:08

“БОБУРНОМА”ДАГИ АЙРИМ СЎЗЛАРНИНГ ТАРИХИЙ-ЭТИМОЛОГИК ТАҲЛИЛИ

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари туркий тилларнинг ифода имкониятлари акс этган қомусий манба ҳисобланади. Унда ўзбек тили тарихига оид муҳим хусусиятлар акс этган. Асардаги лексемалар таҳлили сўз этимологияси, семантик таркиби, тарихий кўринишларини аниқлашда ўзига хос қиймат касб этади. Тарихий сўзлар маъно-мундарижасидаги ва фонетик таркибидаги ўзгаришлар ҳозирги узбек адабий тилига қиёслаганда яҳқол намоён бўлади.

Ҳозирги узбек адабий тилида қўлланадиган бир қатор сўзларнинг маънолари эски узбек тили давридаги маъноларидан фарқ қилади. Масалан, Кўпор — “турғиз”, “тикла”, “олиб ташла”, “қўзғамоқ”. Мазкур сўзнинг асоси бўлган қўп — қадимги туркий тидда “кўтарилмоқ”, “учмоқ” маъноларида қўлланган. Мажҳул нисбат шакли қўпорилмоқ — “тикланмоқ” тушунчасини билдириб келган: Йигирма кун-бир ойда жид ва ихтимом била қўрғоннинг синуқ-бузуғини буткариб қўпорилди.

Асарда қўлланган қишлоқ термини ҳозирдагидан фарқли ўлароқ, асл луғавий маъносида келган, яъни “қишлайдиган уй, макон” тушунчасини англатган: Бир қўрғонда қишлоқ солмоқ керак… Неча кун қишлоқи уйлар тайер бўлғунча ўлангда ўлтурулди. Қадимги туркий тилда: Қишлағ — “қишланадиган жой” тушунчасини англатган. Қишлоқ қыш отита — ла қўшимчасини қўшиб ясалган қишла феъ-лига ғ қўшимчасини қўшищдан ҳосил бўлган; “аҳолиси езда далаларга кетиб, қишда қайтиб «келиб яшайдиган жой” маъносини англатган. Ҳозирда аҳолиси, асосан, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган яшаш жойини билдиради. Қишлоқ сўзининг “қишлайдиган уй” маъносида қўлланиши терминнинг эски ўзбек адабий тили давридаги нарса-объект номидан маъмурий-ҳудудий терминга айланиш жараёни ҳақида тасаввур беради.

Қайд этилган сўзларнинг маъносидаги ўзгаришлар лексик тараққиётга хос ички қонуниятлар асосида юз берган. Баъзи сўзлар маъносидаги ўзгаришлар экстралингвистик факторлар таъсирида ҳам юз берганини кузатиш мумкин. Масалан, бормоқ сўзи маъносида сезиларли ўзгариш юз берган. Асарда бор — “жанг қилмоқ” тушунчасини ифодалаган: Малик Қосим яхши борди. Ҳозирда “сўзловчи ёки кузатувчининг турган жойидан, ёнидан, назаридан узоқлашмоқ” тушунчасини англатади. Ушбу сўзнинг ҳозирда қўлланадиган тўққиз хил маъноси орасида “жанг қилмоқ” маъноси кузатилмайди. Чопқула – “қиличбозлик қилмоқ”, “якка тартибда урушмоқ” маъноларида келган. … Ташқаридин-ич-каридин кўнгуллик йигитлар хиёбонда яхшилаб чопқуладилар. Чопқула – иш-ҳаракатнинг такрорийлигини ҳам биддиради. Тилчи — “жосус”, “айғоқчи”, “разведкачи”, яъни муҳим маълумотлар берувчи шахс. Буларнинг тилчиси мундоқ хабар келтурдиким… Баъзан “асир” маъносида ишлатилади. Бошсизлиқ — “ғалаён”, “норозилик”, “итоатсизлик” маъноларида кўлланган. Бошсизлиқ қилған элни топтуруб, икки-уч пора қилдурдум. “Ғалаён”, “норозилик” маънолари ижтимоий воқелик талабига кўра истеъмолдан чиққан.

“Бобурнома” тилидаги бир қатор сўзлар архаизмга айланган. Бундай сўзлар табиатини қуйидаги мисоллар асосида изоҳлаш мумкин: илик архаик сўз бўлиб, “қўл” маъносини билдирган. Иликдан ясалган иликла феъли “эгалламоқ” маъносида келган. …Беклар, йигитлар била илғор тайин қилдукким, бориб Ёр яйлоқ қўрғонларини сўз била ё зўр била иликлагайла… Чарга, жарга — *доира”, “ҳалқа”, *ўров’* ‘чаргаламоқ “, ‘айланмоқ “. Алишанглик чарга қилиб, тоғдин кийикни индурдилар. Кўчма маънода ҳам қўлланган. Ўшал тақсир қилганни муча чаргасидин узатиб, вилоят ва парганасидин йиратқайбиз. Муча — “амал, мансаб” бўлиб, муча чаргаси — “амал доираси” тушунчасини ифода этади. Чена — *ҳисобламоқ”. Ҳозир черикини бир лак ченарлар

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари туркий тилларнинг ифода имкониятлари акс этган қомусий манба ҳисобланади. Унда ўзбек тили тарихига оид муҳим хусусиятлар акс этган. Асардаги лексемалар таҳлили сўз этимологияси, семантик таркиби, тарихий кўринишларини аниқлашда ўзига хос қиймат касб этади. Тарихий сўзлар маъно-мундарижасидаги ва фонетик таркибидаги ўзгаришлар ҳозирги узбек адабий тилига қиёслаганда яҳқол намоён бўлади.

Ҳозирги узбек адабий тилида қўлланадиган бир қатор сўзларнинг маънолари эски узбек тили давридаги маъноларидан фарқ қилади. Масалан, Кўпор — “турғиз”, “тикла”, “олиб ташла”, “қўзғамоқ”. Мазкур сўзнинг асоси бўлган қўп — қадимги туркий тидда “кўтарилмоқ”, “учмоқ” маъноларида қўлланган. Мажҳул нисбат шакли қўпорилмоқ — “тикланмоқ” тушунчасини билдириб келган: Йигирма кун-бир ойда жид ва ихтимом била қўрғоннинг синуқ-бузуғини буткариб қўпорилди.

Асарда қўлланган қишлоқ термини ҳозирдагидан фарқли ўлароқ, асл луғавий маъносида келган, яъни “қишлайдиган уй, макон” тушунчасини англатган: Бир қўрғонда қишлоқ солмоқ керак… Неча кун қишлоқи уйлар тайер бўлғунча ўлангда ўлтурулди. Қадимги туркий тилда: Қишлағ — “қишланадиган жой” тушунчасини англатган. Қишлоқ қыш отита — ла қўшимчасини қўшиб ясалган қишла феъ-лига ғ қўшимчасини қўшищдан ҳосил бўлган; “аҳолиси езда далаларга кетиб, қишда қайтиб «келиб яшайдиган жой” маъносини англатган. Ҳозирда аҳолиси, асосан, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган яшаш жойини билдиради. Қишлоқ сўзининг “қишлайдиган уй” маъносида қўлланиши терминнинг эски ўзбек адабий тили давридаги нарса-объект номидан маъмурий-ҳудудий терминга айланиш жараёни ҳақида тасаввур беради.

Қайд этилган сўзларнинг маъносидаги ўзгаришлар лексик тараққиётга хос ички қонуниятлар асосида юз берган. Баъзи сўзлар маъносидаги ўзгаришлар экстралингвистик факторлар таъсирида ҳам юз берганини кузатиш мумкин. Масалан, бормоқ сўзи маъносида сезиларли ўзгариш юз берган. Асарда бор — “жанг қилмоқ” тушунчасини ифодалаган: Малик Қосим яхши борди. Ҳозирда “сўзловчи ёки кузатувчининг турган жойидан, ёнидан, назаридан узоқлашмоқ” тушунчасини англатади. Ушбу сўзнинг ҳозирда қўлланадиган тўққиз хил маъноси орасида “жанг қилмоқ” маъноси кузатилмайди. Чопқула – “қиличбозлик қилмоқ”, “якка тартибда урушмоқ” маъноларида келган. … Ташқаридин-ич-каридин кўнгуллик йигитлар хиёбонда яхшилаб чопқуладилар. Чопқула – иш-ҳаракатнинг такрорийлигини ҳам биддиради. Тилчи — “жосус”, “айғоқчи”, “разведкачи”, яъни муҳим маълумотлар берувчи шахс. Буларнинг тилчиси мундоқ хабар келтурдиким… Баъзан “асир” маъносида ишлатилади. Бошсизлиқ — “ғалаён”, “норозилик”, “итоатсизлик” маъноларида кўлланган. Бошсизлиқ қилған элни топтуруб, икки-уч пора қилдурдум. “Ғалаён”, “норозилик” маънолари ижтимоий воқелик талабига кўра истеъмолдан чиққан.

“Бобурнома” тилидаги бир қатор сўзлар архаизмга айланган. Бундай сўзлар табиатини қуйидаги мисоллар асосида изоҳлаш мумкин: илик архаик сўз бўлиб, “қўл” маъносини билдирган. Иликдан ясалган иликла феъли “эгалламоқ” маъносида келган. …Беклар, йигитлар била илғор тайин қилдукким, бориб Ёр яйлоқ қўрғонларини сўз била ё зўр била иликлагайла… Чарга, жарга — *доира”, “ҳалқа”, *ўров’* ‘чаргаламоқ “, ‘айланмоқ “. Алишанглик чарга қилиб, тоғдин кийикни индурдилар. Кўчма маънода ҳам қўлланган. Ўшал тақсир қилганни муча чаргасидин узатиб, вилоят ва парганасидин йиратқайбиз. Муча — “амал, мансаб” бўлиб, муча чаргаси — “амал доираси” тушунчасини ифода этади. Чена — *ҳисобламоқ”. Ҳозир черикини бир лак ченарлар эди. Озирған — “кам кўрмоқ” маъносини ифодалаган. Балхни озирғанса, арзадошт қилинг… Орқалан — “орқа қилмоқ”. Не учунким, Танбални орқаланиб манга ва манинг давлатхоҳларимға жафо ва азоблар қилур эди. Оғизла — таом емоқ. Яна баъзиларни оғизлағани чорлар…; Чебур/чевур — “ўрамоқ, қамамоқ”. Бир тиргаз отими чевуруб бормоқ керак.

“Бобурнома”да баъзи таом номлари ҳам келтирилган. Маунот – “тириклик учун керакли нарсалар”, “озиқ-овқат”. Яна бир расм будурким, хизона ва пойгох ва мулк салотинининг жами мауноти — қадимдан муқаррар ва муайян танлари паргана бордурким, ўзга терга асло харж бўлмас. Моҳазари — “керак вақтида такаллуфсиз пайдо бўладиган озгина овкат”, мазкур сўз отлашиш натижасида сифатловчидан сифатланмишга айланган ва нарса (таом) номи тарзида шаклланган. Юмдон оши — “юмшоқ қилиб пиширилган, дори ўрнида истеъмол қилинадиган бир хил ош”. Бир оёғ юмдон оши келтурди, интим. Шилон/шулон — “уму-мий овқат, подшоҳ зиёфати”, “ҳукмдорлар ўртасида ва хонақоҳда кўпчиликка бериладиган ош, умумий зиёфат”. Шилони ва саховати яхши эди. “Санглоҳ”да шилан шаклида келтирилиб, “султон ва амирлар ейдиган овкат” маъносида изоҳланган. “Бобурнома”даги айрим таом номлари халқ турмуш тарзи, дунёқараши борасида яққол тасаввур уйғотади. Бобур Кобул (ҳижрий туққиз юз йигирма бешинчи йил) воқеаларини тасвирлар экан, ёзади: Ўша ерда йилқирон ошини торттурулди. Ушбу жумладаги йилқирон ошы — “вабо, ўлат йилларвда қилинадиган худой и ош” маъносини ифодалаган йил ва қирон компонентларидан иборат. Йилқирон қўшма сўзи “қирон келган йил” тушунчасини ифодалайди, эски узбек адабий тилидаги бошқа манбаларда кузатилмайди. Сўз таркибидаги қирон сўзи “ўлат, ют(?) ва жанг натижасидаги қирғин” маъносида изоҳданган. Қирон – “кўплаб, ёппасига қириш” маъносидаги сўз бўлиб, эски узбек тилидаги қыр феълининг «ёппасига ўддирмоқ» маъносидан -(а)н қўшимчаси орқали ясалган. Йилқирон оши, даставвал, вабо, ўлат йилларвда қилинган ва халқнинг шу балолардан халос бўлиш умидини ифода этган. Кейинчалик, бало ёки қирон(нинг) келишидан сақлашни сўраш маросимига айланган (“Бобурнома”да шу маънода қўлланган). Сўзнинг функционал -семантик таркибида ўзгариш рўй берган. Сўз таркибидаги қирон “маълум бир муддат” тушунчаси билан боғлиқлиги боис, вақт-замон маъноси ифодаланган. Йилқирон сўзи маъносида «ошнинг нима учун (нима сабабдан) тортилаётгани» дастлабки эътибордацтуради. Худойи сўзида, таомнинг худо йўлига бағишланганлик маъноси устун. Худойи вақт тушунчаси билан боғлиқ эмас. Йилқирон халқнинг муайян тарихий вазиятлардаги қарашлари, урф-одат, маросимлари ҳақида тасаввур беради.

Асар лексикасида XV—XVI асрда муайян касб-ҳунар ва шу соха билан шуғулланувчи шахе ҳақида атрофлича маълумотлар учрайди. Жумладан, деҳқончилик билан боғлиқ бўлган профессионализмлар ўртасида “маросим уюштирувчи шахе” маъносини ифодаловчи сўзлардан бири бўлган ядачи термини “шу фаолият билан шуғулланувчи шахс” тушунчасидан кўра кўпроқ шу фаолият билан боғлиқ маросимни амалга оширувчи шахс тушунчасини англатади. Султон Абусаид мирзоға хизмат қилғон даврида ядачилик даъвосини қилур эди. Ядачилик шахснинг мансаб-мартаба, касб-корини англатиш билан бир қаторда, халқнинг дунё-қараши, эътиқоди, урф-одатини акс эттирган. Бобур Хожаги Мулло садр (Умаршайх Мирзонинг муҳрдори) шахсиятини ёритишда хам шу сўзни қўллаган: Хожаги Мулло садр-ким… Толиби илмлиғи бор эди, луғатни хили билур эди, иншоси хам яхши эди. Қушчилиғни ва ядачилити хам билур эди.
Ядачилик сўзининг асоси бўлган jam Кошғарий луғатида: “ёмғир, шамолни талаб қилиш учун махсус тошлар (яда тоши) билан фол очиш” тарзида изоҳланган. Қадимги туркий луғатда ҳам шу маънода келтирилган. Шу жараённи амалга оширувчи шахс jadchi деб юритилган. Қадимги туркий тилда “яда тоши билан фол очмоқ” тушунчаси йатла сўзи билан ифодаланган. Бу тушунча яда қилмоқ қўшма феъли ёрдамида англатилган. Тўхта Бўға Султон яда қилғон экандур.

Ядачилар саройда бўлишган ва махсус топшириққа асосан фаолиятларини намойиш қилишган: Ақраб бўлғач, ядачиларға буюрурбизким яда қидғайлар. Яда тоши бирикмаси Навоий асарларида хам учрайди: Яда тошиға қон етгач, ёғин ёққандек эй, соқий, Ёғар ёмғирдек ашким чун бўлур лаълинг шароб олуд. Навоийнинг “яда тошиға қон етгач” деб келтириши маросим жараёнида яда тошига қон суртилганидан далолатдир (бу қон Оллоҳ йўлига сўйилган жонзот қони бўлган). Лаъя (“қизил” лаб)нинг кўз ёши билан олуд (аралаш) бўлиши яда тошидаги қон (“қизил”) билан ёмғир сувининг омихта бўлишига қиёсланган (яда тоши ёрдамида ёмғир чақирилиши назарда тугалган).

Тил – мураккаб ижтимоий-биологик ҳодиса. Тил тараққиёти давомида муайян ички қонуниятлар ва ташки омиллар таъсир кўрсатади. Тарихий лексикологиянинг тараққиёт босқичларини кузатищда, содир бўлган лингвистик ҳодисаларни талқин қилищда, сўз этимологиясини ёритишда тарихий ёзма манбалар муҳим аҳамиятга эга. Бу жиҳатдан “Бобурнома”нинг ўрни беқиёс.

Зулхумор ХОЛМАНОВА

facebook.com