Гулнора Каримова Ўзбекистон ҳудудида жазо ўтаётгани айтилди

Гулнора Каримова Ўзбекистон ҳудудида жазо ўтаётгани айтилди
62 views
19 December 2018 - 15:48

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон Биринчи президентнинг қизи Гулнора Каримова айни пайтда Ўзбекистонда жазо ўтамоқда.

Бу ҳақда Бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдашев чоршанба куни ўтказилган Халқаро пресс-клуб мажлисида баёнот берди.

«Гулнора Каримова Ўзбекистон ҳудудида суд томонидан белгиланган жазони ўтамоқда», деган Юлдашев.

Бош прокурор ўринбосари, шунингдек, собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров ва Абдусалом Юлдашев билан боғлиқ жиноий ишлар бўйича ҳам изоҳ бергани тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилди.

«Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Рашитжон Қодировнинг жиноят ишининг тергов жараёни якунланиш арафасида. Ушбу иш бўйича батафсил маълумот кенг оммага етказилиши бўйича давлат раҳбари ҳам бир неча бор гапириб ўтди. Биз суд санаси ва ўтказилиш жойи ҳақида маълумот берамиз», – деди у.

Бош прокурор ўринбосари Давлат солиқ қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Абдусалом Юлдашевнинг жиноий иши билан боғлиқ тергов жараёни давом этмоқда. Май ойининг охирида у Фарғонада қўлга олиниб, Тошкентга келтирилган эди.

Ўзбекистон ҳукуматидаги жорий ва собиқ амалдорлардан икки нафаридан олинган маълумотларга таяниб, Озодлик ўтган ҳафтада мамлакат собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров ва унинг иши доирасида ҳибсга олинган жами 24 киши устидан тергов жараёни жорий ой бошларида якунига етгани тўғрисида хабар қилган эди.

ЎХҲ ахборот бўлими