Уларга айт, севгилим

Уларга айт, севгилим
118 views
22 December 2018 - 6:00

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

УЛАРГА АЙТ, СЕВГИЛИМ

Сен ва мен биламиз
муҳаббатнинг
тимсоли мажнунтол эмаслигини.
Сариқ гул – айрилиқ,
қизил гул – учрашув, дегани эмас.
Айт уларга,
тушунтир севгилим,
биз қандай севгандик бир-биримизни,
қандай севган эдик,
гуллари юлинган оламда!

1980

(251)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (152-саҳифа.)

(давоми бор)