«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН
АЙБИМ НИМАДА
Оллоҳим, не ўтди мендан айблик,
ярашмас табассум, кулгу турқима,
нима бўлди ўзи, бу не заифлик –
мен ҳатто қувончдан қўрқаман.
Кичик бир туйғунинг шабадасидан
юрагим омонат пуфакдай шишар,
атрофга жовдираб, қўрқиб қарайман,
кўксим беркитаман, у бўлса – шиша!
Шодлик келса агaр дафъатан сўра,
тураман йўқотиб буткул эс-ҳушим,
қочаман бошимни камзулга ўраб,
тепамда айланиб қолса бахт қуши!
1980
(252)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (153-саҳифа.)
(давоми бор)