Қадр туни

Қадр туни
51 views
23 December 2018 - 6:00

 

 

ҚАДР ТУНИ

Бақо боғининг арғувони дарахтлар,
Олтинга айланар, тонглар меҳвари.
Учиб ўтадилар кўкдан лайлаклар,
Қуръон садолари – қалблар сарвари.

Балқиган қуёшлар, ботмаслар энди,
Юлдузлар чўғ олар, кўзлардан бу дам.
Борланган юраклар, ётмаслар энди,
Мудроқликлар қонда бўлолмаслар жам.

Меърождан ёғилар, насиба кони,
Жаброил Расулга инади нисор.
Нурларга сингади башарнинг жони,
Онгидан тўзғигач ғам билан ғубор…

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com