Севги сатрлари

Севги сатрлари
28 views
27 December 2018 - 6:00

 

 

СЕВГИ САТРЛАРИ

Менга хаёлларинг инмагин, дилбар,
Сеҳру жоду билан қарама ҳаргиз.
Хаёлларинг мушк ё эмаслар анбар,
Қарашларинг найза, кипригинг наргис.

Хаёлимга ботса қарашлар тиғи,
Қонимни тўкмасдан сўйсалар мени.
Овозини ютиб, йиғлайди йиғи,
Бўғзимнинг уволи тутади сени.

Ҳижрон лаҳзалари босар, қўрғошин,
Ютиб юборади руҳимни оғриқ.
Ичимда бўронлар оладилар тин,
Висолни уйғотар, унсиз ҳайқириқ.

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com