Жаноб Солиҳ, тоқатингизга тасанно…

Жаноб Солиҳ, тоқатингизга тасанно…
32 views
21 December 2018 - 0:17

ЖАНОБ СОЛИҲ, ТОҚАТИНГИЗГА ТАСАННО…

Жаноб Солиҳ!

Ҳар гал сиз ҳақингизда гап кетганида хаёлимга беихтёр Уинстон Черчелльнинг қуйидаги сўзлари келади:

“Сиёсат уруш каби ҳаяжонли, аммо ўта хатарли. Урушда сизни бир маротаба ўлдиришлари мумкин, бироқ сиёсатда кўп маротаба ҳалок қилишлари тайин…”….

Аслида, мен рус тилини у қадар яхши билмайман. Аммо рус тилида тушунганларимни шу тарзда таржима қилолдим холос….

Жаноб Солиҳ, биласизми, нима?

Назаримда, Худди Черчелль бу сўзиларни айнан сизга атаб айтгандек….

Жаноб Солиҳ!

Сиз шоир эдингиз!

Сиёсатдан олисдаги кўнгил одами….

Муғомбирлик, фитна, кин, ҳасад, ғирромлик, қинғир ўйинлар сизнинг табиатингизга мутлақо бегона эди.

Сиз алдашни, турланишни, тусланишни, ялтоқланишни, муғомбирликни билмас эдингиз… Риёкорликнинг кўчасидан ўтмас эдингиз….

Сиз чин маънодаги кўнгилнинг қули, кўнгил одами эдингиз!

Шу сабаб ҳам сизни осонгина мағлуб этишди…

Йўқ, адашдим.

Сизни нисбий маънода мағлуб қила олишди холос….

Йўқ, жаноб Солиҳ!

Очиғи, мен сиёсий ғирромликларни, сиёсий ўйинларни у қадар яхши тушуна олмайдиган қишлоқнинг тўпори бир қизи…

Шу сабаб сиёсатнинг қитмирликлари хусусида “қироат” қилмоқлик менга эмас…

Фақат…

Фақатгина бугун демоқчи бўлганларим шуки:

Йўқ, жаноб Солиҳ, сизни мен фариштадек бегуноҳ демоқчи эмасман. Сиз ҳам хом сут эмган Яратганнинг бир бандаси.

Хатолардан холи эмасдингиз….

Энг бош қусирингиз, менинг кузатувларимдан чиқарган хулосам, ишонувчанлигингиз эди.

Феълингиздаги худди ана шу ишонувчанлик “қусур”ингиз ҳаётда сизга ниҳоятда кўп бора панд берган, назаримда…

Ишонувчанлигингиз ортидан сизни бир марта эмас, минг марталаб сотишган!

Яна ким томонидан!

Энг яқин дўстлар томонидан сотилгансиз, беўқ отилгансиз!

О-оооо, ишонган кишинг, суянган тоғинг, дўст деб билган одаминг томонидан сотилишнинг аччиқ алами нима эканлигини мана, мендан сўранг!

Мени бор йўғи бир марта сотишган!

Ана шу бир мартада менинг руҳим минг бир марта ўлиб-тирилган, жаноб Солиҳ!

Жазавага тушиб, роса жириллаганман!

Дунёларни бошимга кўтарганман!

Аммо Сиз!

Дўст деб билган кимсаларнинг қўли билан кўксингизга отилган ўқларга, ортингиздан санчилган тиғларга сас чиқармай собит туриб бердингиз, туриб бера олдингиз!

О-ооооҳ, жаноб Солиҳ!

Аксарият ҳолларда мухолифатдагилар бир томонлама зарб ейдилар: амалдаги ҳукуматнинг нишонига айланадилар!

Аммо сиз чорак асрдирки икки-уч томонлама отилган фисқу-фасоднинг, бўҳтону иғвонинг қоқ нишонида бўлдингиз!

Чорак асрдирки бу шум тақдир сизни ҳам амалдаги ҳукуматнинг, ҳам мухолифатдаги ичи кирларнинг, ҳам инсон ҳуқуқларида адашиб улоқиб юрган оғзига кучи етмаганларнинг оғирдан-да оғир айбловларини ортмоқлашга мажбур этиб келди.

Сиз чидадингиз!

Чидаганда ҳам лом-мим демасдан, сас чиқармасдан тоқат қилдингиз, қила олдингиз!

Бу дунёи дунда энг кучли кимса ким? Айтишларича, рақибининг курагини ерга теккиза олган одам мард эмас! Энг қудратли кимса ўзини ўзи енга олган шахс дейишади. Нафсини, жаҳлини, ҳирсини тия олган киши қудрат соҳиби саналаркан!…

Шу маънода уч томонлама отилган таъна-ю дашномлар, ноҳақ айбловлар ўқи юрак-юрагингизни тилка пора қилса ҳам, ҳуқуқингиз, одамийлик шаънингизни ер қилсалар ҳам, пастлар билан тенг бўлмадингиз, очиғи, тенг бўлишни ўзингизга эп кўрмадингиз, лом-мим демадингиз, ҳақсизликдан не чоғлиқ жиғибийрон бўлманг, аламингизни ичингизга юта олдингиз, ўзингизни енга олдингиз, жаҳлингизни тия билдингиз!

Жим-мммм, чидашнинг ўзи бўлмаганини биламан!

Бунингдек ноҳақликлардан вужудингиз тилка-тилка, руҳингиз титилиб кетмаганига қойил!…

Бу нарса – ўз ғазабинг ва аламингни ичингга ютиш ва ўзингни енга олиш озмунча ирода талаб қиладими кишидан ахир?!

Сиз бу борада барчага матонат мактаби бўла олдингиз!

Сабру тоқат бобида ўрнак бўла билдингиз!

Жаноб Солиҳ, ҳуқуқшунослик фанида “айбсизлик презумпцияси” деган гаплар бўларди… Гумондор токи суд ҳукми билан айбдор деб топилмагунга қадар уни жиноятчи деб аташ қонунга хилоф саналарди….

Бироқ ўқимаган, уқмаган ҳуқуқбонлар, ўзларини инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг момоси деб санайдиганлар санамай саккиз дейшиди…. Ҳеч бир иккиланмасдан сизни “террорист” деб иддао ҳам қилишди….

Биламан, худди ўша сочи узун, ақли калталарнинг ҳам ўз ҳимоя ҳуқуқлари бор. Буни уларнинг ўзлари ҳам яхши билишади. Бироқ, ўзларининг ҳуқуқларини аъло даражада ўзлаштирган ҳолда худди шунингдек, қаршисида турган ўзганинг – рақиби деб билган шахснинг ҳам ҳуқуқлари мавжудлигини, уни топташ таъқиқланишини, ҳуқуқларини таҳқирлаш мумкин эмаслигини билишмасмиди?

Билишмасди!!!

Барча муаммо ана шунда!

Негаки, улар инсон ҳуқуқлари ниқобига шунчаки бурканиб олган каслар эди холос….

Гоҳида қулоғимга чалиниб қолади: Солиҳ – сотқин, деб наъра тортишади….

Кўпиртириш ҳамманинг ҳам қўлидан келади…

Йўқ, жаноб, Солиҳ, сиз сиёсат оламида шунчаки соддалик қилдингиз холос, аммо зинҳор сотқинлик эмас эди бу…

Сиз ҳақингизда ким нима деб ўйлайди, ким ним адеб сўйлайди, бу ҳар кимнинг ўзига ҳавола!

Жаноб, Солиҳ!

Аммо сиз мен учун сабру тоқат, матонат, мартдлик, соддадиллик тимсоли бўлиб қолаверасиз….

Шеърларингиз, бетакорор ижодингиз билан эса ўзингизга умрбоқий ҳайкал қўя олган ижодкорсиз!

Бу дунёга минглаб, миллионлаб кишилар келаверади, кетаверади….

Бироқ бу олам қасрининг Солиҳлари бармоқ билан санарли…..

Бугун Худо сийлаган солиҳ бандаларидан бирининг туғилган куни!

Табриклашга ижозат беринг:

Таваллуд кунингиз муборак, жаноб Солиҳ!

Самимият билан Малоҳат.

facebook.com