Зиндонлар қаъридан келаётган нидо…

Зиндонлар қаъридан келаётган нидо…
24 views
24 December 2018 - 9:20

Бугун эрталаб бир укам алоқага чиқди.

Оёғи ишламай қолгани боис, лагеридан касалхонага вақтинчалик чиқаришибди.

Менга лагерда бўлган кўп нарсаларни сўзлаб берди. Уларни сизларга ҳам етказиб қўймоқчиман…
Келинглар сўзни укамиз ўзи сўзлаб берсин.

«Бу хитойларни биз уйғурларга қарши қўллаётган амалиётларидан бири:
Бизни захда ушлаб, қувватсиз таом бериб, ҳам баъзида оч қолдириб, ҳар хил дориларни мажбуран истеъмол қилдириб, бепушт қилишга ҳаракат қилишмоқда…

Бераётган таоми: эрталабда мўма (ҳамирни буғда пиширилгани) ва бир стакан қайнатилган сув. Туш вақтида шогуруч (хўрда). Кечки пайт мўма, икки стакан қайнатилган сув.

Лагерда ётганларнинг 70% оёғини яхши ҳис қилмайдиган, оёғи увишган ҳолатда, жуда заиф бўлиб қолган. Буни натижасида вақтлар ўтганидан сўнг умуман ишлатолмай қолиши кўзда тутилган…

Қамоқхоналардан чиққан жиноятчилар, хоҳ қотиллик қилган бўлсин, хоҳ ўғирлик, тўғри лагерга олиб келинмоқда. Олиб келинганларнинг сўзларига кўра, қамоқхонада бу лагерлардан анча шароити яхшироқ.

Битта каттароқ хонада, кўп адад киши бўлиб яшамоқдамиз. 15-кунда бир маротаба ҳаммом қабул қилишга рухсат беришади.

Ундан ҳам ёмони, беш мингта одамни оммавий ювиниш жойига ҳаммани тенг олиб кириб, 30 дақиқа ичида ювиниб чиқиб кетишни шарт қилишади.

Бизга Ислом умматидан ёрдам бера оладиган инсонлар борми?!

Ҳеч бўлмаса ҳақларимизга Аллоҳга дуо қилишмоқдами?!»

Бу қилинаётган зулм, юздан бир парча десак муболаға бўлмайди.

Аллоҳдан ер юзидаги барча мўминларга сакинат, хотиржамлик беришини, кофирларга азоб йўллашини сўраймиз.

P.S. Исм шарифи сир бўлган биродаримиз шу гаплар пост қилиб чиқарилишини сўрабди.

Аллоҳ диндошимиз, қардошимиз бўлган уйғурларга сабр берсин, уларнинг бошига келган бу балоларни ўзи аритсин. Амин.

Муҳаммад Темур Аъзам

facebook.com