Самарқанд вилоят ҳокимнинг иши судга оширилгани расман тасдиқланди

Самарқанд вилоят ҳокимнинг иши судга оширилгани расман тасдиқланди
17 views
25 December 2018 - 10:06

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Бош прокуратура Самарқанд вилоятининг собиқ хокими Туробжон Жўраевга нисбатан тергов якунлангани ва унинг жиноят иши судга оширилганини расман тасдиқлаган.

24 декабрь куни ўтган матбуот анжуманида Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова мана шу ҳақда гапирди.

Озодлик радиоси 29 ноябрь куни ўз мустақил манбаларига таянган ҳолда Туробжон Жўраев иши 27 ноябрда судга оширилгани ҳақида хабар берган эди. Уларнинг айтишича, жиноят ишида давлат сирларига оид қисмлар мавжудлиги боис иш судда ёпиқ тартибда кўрилади.

Жиноят иши материалларига кўра, Самарқанд вилоят ҳокимлигининг бир гуруҳ мансабдор шахслари 2017-18 йилларда жами 2 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда пора олиб, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган.

2017 йил 13 июнидан Самарқанд вилоят ҳокими лавозиимида ишлаб келган 52 яшар Туробжон Жўраев 2018 йилнинг10 июлида коррупцияда айбланиб, қўлга олинган эди.

ЎХҲ ахборот бўлими