Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси
139 views
25 December 2018 - 19:19

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси (22.12.2017)

– Бир хиллар айтиши мумкин, сан Бош Вазир бўлиб шуларни билмаганмисан?! Билганман! Аммо атроф муҳит жуда чатоқ бўлган.

– Мана ТВ да кўрсатяпмиз, қишда, -14 градус совуқ, гази йуқ, суви йуқ, томидан чакки ўтади. Бир хиллар буни ТВ да кўрсатмаслик керак дейди, ман айтаман ҳаммасини кўрсатиш керак.

– Қурилаётган уйлар Тошкентда ўтирган бойваччалар учун эмас.
– Қурилган уйларни бозор дериктори-ю бошқалар олди. 35-40 фоизи бўш турибди, чунки бойлар невара-эвараларига олиб қуйган.

– Биз 25 йил илм билан шуғулланмадик, бор илмни йуқ қилдик.
– 25 йил ичида нега кучли диний олим чиқмади?!
– Маҳалла имомлари ислом динини туғри тушунтира олса, бизда адашганлар бўлмайди.

– Депутатлар “ўлик қонунлар” ни қабул қилмоқда.
– Қонунни бирдан бир манбаи ва муаллифи, том манода халқ булиши керак.
– Қабул қилинадиган қонунлар муҳокамаси учун, интернет тармоғида маҳсус майдонлар яратиш зарур. “Менинг фикрим” деган веб саҳифа очилади.
– Жамоа булиб билдирилган фикрларни, яни бир гуруҳ фуқаролар томонидан илгари сурилган фиркларни Олий Мажлис кўриб чиқиши мажбурий булади.

– Ўлим справкасини олиш учун одамлар 6 соат очретга туришади.
– Ёш вазирларни ишга оляпман, 32 ёшлигини олдим, 2 йилда у зўр вазир булади. Келаси йил яна кўпи вазирни ишдан оламан, бўлди, улар кўп ишлади, пенсияга чиқсин, дамини олсин.

– Литцензия бериш Вазирлар Маҳкамасидаги бир ҳовуч бюрократларни қулида. Масалан Шовотдаги бир одам ҳусусий боғча очмоқчи булса 1000 км юриб Тошкентга келади, Тошкентда саргардон бўлиб, литцензия ололмай “минг ланат” деб қайтиб бориб ўзини Амударёга ташлайди. ) Кейин милитция, “жиноят фош қилинмади”, дейди.
– Молияда эски тузумдан қолган каламушлар 20 йилдан бери ўтирипти, ман янги қуйганларимни уларга кучи етмаяпти, миллат учун курашишга кучи етмайди. Шунинг учун кеча сенат қабул қилган бюджет лойиҳасига қул қуймайман.

– Олий судни раиси ва 3 та муовини ўрнингдан тур! Ман сизлардан мутлоқо норозиман. 3 ой ичида 4 овингни ҳам ишдан оламан. Ноинсоф 3 та муовин, бир тийинга қиммат булар. Ман ўзим кадр таполмаяпман. Энг катта вабо, бизда, судларда.

– Ҳар бир жазони ичро этиш муассаси, қамоқҳонлар камера билан жиҳозланади.
– 10- февралдан бошлаб хар бир ГАИ ҳодимини буйнида камера булади, камерасиз туҳтатса узини жиноий жавобгарликка тортамиз.
– Оддий одам Ҳоразмдан Тошкентгача 17 та постдан ўтади. ГАИ ҳодими бир кун олдин ичган булса, бош оғриғини қолдириш учун ҳайдовчидан бир нима олади. Ҳоразмдан келаётган ҳайдовчи 17 та постдан ўтгунча ўзини бир нима қилиб қуймайдиям яҳши.
– Вилоятлар ўртасидаги постлар тугатилади.
– ИИВ, прокурор, солиқ, МХХ икки қулоғига қуйиб олсин. Ваколат доирасидан чиқиб барча соҳаларга аралашиш вақти ўтди. “Идора” номини рукач қилиб ғуддайиб юриш вақти ўтди.
– Халқ шу 5 та тизимдан (ИИВ, солиқ, прокурор, ҳоким, МХХ) норози.

– Ўтган ишга саловат. У тизимни ичида ўзим ҳам ўсганман. Ҳудодан илтижо қиламиз, Илоҳим энди у кунлар, у бало-қазолар бизга қайтиб келмасин. Бундан буёғига ҳеч кимга, валломат бўлса ҳам руҳсат бермайман.

– МХХ 26 йил аввал Ҳукумат тасдиқлаган Низом асосида фаолият кўрсатиб келмоқда, ҳар қандай оддий масала ҳам миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳолаб келингани ушбу идора ваколатларининг асоссиз кенгайиб кетишига сабаб бўлган.
– МХХ фаолиятини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди.
– “Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этаман.

– Халқаро валюта фонди маълумотларига кўра, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон дунё рейтингида 187 мамлакат ўртасида 134-ўринда турибди.
– Хорижий кредитлар самарасиз ишларга сарфланган.

– Бу бош, ҳаётда кўп нарсаларни кўрди. Ҳали Худо умр берса, бошимдан ўтган кўп нарсаларни сизларга айтиб бераман.

facebook.com