Ўликлар бор тириклардан афзалроқ…

Ўликлар бор тириклардан афзалроқ…
146 views
26 December 2018 - 9:00

Тириклар бор ўликдан баттар,
Ўликлар бор тириклардан афзалроқ.

Бугун бир ногирон укамиз Ғофуржонни сўнгги йўлга кузатдик.

Раҳматли Ғофуржон тўрт мужжаси соғ, молу дунёси тўлиб тошиб ётган барзангилар хам қилолмайдиган ишларни қилиб кетди.

Маҳалласига ичимлик суви олиб келишда катта жонбозлик кўрсатди. Маҳаласини газ билан таъминлай олмаётган қонунбузарлардан талаб қилиб халқини мунтазам газ билан таъминлаб турди.

Ҳуқуқлари паймол бўлаётган ҳамқишлоқларига ҳар доим ёрдам қўлини чўзиб келди.

Бугун жанозага тўпланганларга шундай деб бақириб гапиргим келди – эй халойиқ шу дунёга келиб бир умр оёқлари шол бўлиб юра олмаган болачалик юртинг маҳалланг учун нима қилиб қўйдинг, зулматда ўтирганингда электр ёнганда, ичимлик суви уйингга кирганда булар учун бир ногирон боланг сен учун жон куйдираётганини билиб бир дуо қилиб қўйдингми, дегим келди.

Ғофуржон раҳматли ўзи ногиронлик аравасида юрсада ғайрати ичига сиғмайдиган йигит эди. «Ўзбекмисан ўзбек бўл», «Кимга қиммат кимга арзон» деган қўшиқларимизни мухлиси эди.

Ҳар кимга ҳам юрагинг бўшаб йиғлай олмайсан. Мен бугун йиғладим.

Укамизни Ўзинг савол жавобларини осон қилиб, қилган савобли ишларини бошига соябон қилиб, жаннатингни энг олий жойларидан ато этгин, омин АЛЛОХУ АКБАР.

Алишер Ахмадалиев

facebook.com