Холида: Мен Ойдин опани зиёрат этгали Қоражааҳмад қабристонига бордим…

Холида: Мен Ойдин опани зиёрат этгали Қоражааҳмад қабристонига бордим…
115 views
26 December 2018 - 22:16

Ассалому алайкум қадрли Исмат ака.

Анча олдин сайтингизга Ойдин Солиҳ ҳақида юрагимдаги гапларни ёзгандим, эълон қилгандингиз.

Туркия заминига Аллоҳ қадамларимни етказса сизни зиёрат қиламан дегандим. Биласизми бу кун мени Роббим шу кунга етказди. Мен Ойдин опани зиёрат этгали Қоражааҳмад қабристонига бордим.

Хақларига дуолар ўқиб мендай бир ожиз бандага Аллоҳнинг ҳақ йўлини англата олганлари учун Яратган Роббим Ойдин опадан рози булишларини ёлвориб сўрадим.

Айтадиларки, ёмғир ёғаётган бир пайтда осмон эшиклари очиқ бўлиб дуоларинг Ҳаққа тез етиб бориб ижобат бўлар экан. Мен қабристонга борганда Истанбул осмонидан ёмғир ёғаётганди.

Яратганим, Ойдин опа учун қилган дуоларимни ижобат қилгин.

Юрагимга ҳақиқий шифо нимадан эканлигини, Ҳақнинг ҳақ йулини англата олган опажонимни ўз раҳматинг ила сийлагин.

Қиёматда ёруғ юз билан дийдорлаштиргин. Ётган жойларингиз қабрингиз устидаги гўзал гуллар каби жаннат гулларига тўла бўлсин.

Яна айтмоқчи булганим неча йиллар орзу қилиб юрганим Ойдин Солиҳ опанинг “Ҳақиқий шифо изидан” китобига Яратганнинг фазлу каромати ила етишдим.

Бу мен учун юксак мукофот бўлди.

Мен акамдай кўриб қадрлаганим Исмат аканинг шу сайти орқали,  Муҳаммад Солиҳ ака менга ёрдамчиси воситасида юборган китоблари учун чуқур миннатдорчилик билдираман.

Раҳмат. Таъзимдаман.

Яратган сизлардан рози бўлсин.

Холида,
Туркия, Истанбул

Манба: dunyouzbeklari.com